Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Стивен Жеррард: «Мақсадим – ўзимни кўрсатиш, совринлар ютиш ва ўсиш»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Россиялик журналист Евгений Савин Глазгога ташриф буюриб, Стивен Жеррард билан суҳбат уюштирди. Хабарингиз бор, «Ливерпул»нинг собиқ футболчиси айни пайтда «Рейнжерс» клубини бошқармоқда.

- Жорий мавсумда «Селтик»дан бор-йўғи 11 очко ортда қолдинглар. Ўтган йили бу кўрсаткич 39 очкони ташкил қилган. Келаси мавсумда «Селтик»ни маҳв эта оласизларми?

- «Селтик» - жуда яхши жамоа. Улар кўп йиллардан буён етакчилик қилишмоқда. Шундай экан, бу биз учун қайсидир маънода чақирув. «Рейнжерс» аста-секинлик билан ўртадаги фарқни қисқартириб бормоқда. Шу ишни тезроқ амалга оширишни истаймиз. Бу биз учун жиддий ва қийин вазифа. Айнан шунинг учун бу ердаман. Биз «Рейнжерс»нинг олдинги обрўсини тиклаш учун курашишда давом этамиз. Мақсадимиз - биринчи бўлиш. Ҳали қиладиган ишларимиз кўп бўлсада, ўз кучимизга ишонамиз.

- Футболчи сифатида Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш қийинми ёки ёш мураббий сифатида Европа Лигасида ўйнашми?

- Менимча, бу икки вазифа ҳам мушкул. ЕЧЛда ғолиб чиқиш футболчи учун энг қийини бўлса керак. Айниқса, охирги ўйинлар - ярим финал ва финалда. Жамоалардаги футболчилар даражаси жуда юқори. Шундай экан, футбол учун қийин бўлиши турган гап. Агар мураббийлик ҳақида гапирадиган бўлсам, бу ерда ҳам шунга ўхшаш ҳолат, эҳтирос ва ҳиссиётлар гувоҳига айланасиз.

- «Монако»даги Александр Головиннинг айтишича, Тьерри Анри ўзидаги футболчи шахсини «ўлдира олмаган» экан. Сиз-чи, ўзингиздаги футболчини «ўлдирганмисиз»?

- Тьерри Анрини футболчи, шахс ва инсон сифатида жуда ҳурмат қиламан. Ўзим ҳақимда гапирадиган бўлсам, мен энди футболчи эмасман. Балки машғулотлар жараёнида қандайдир ҳиссиётлар уйғонар, лекин эндиликда футбол мураббийиман. Шундай экан, мураббийдек ўйлашим керак. Ўйинчиларга ўсишда, олдинга қадам ташлашда ёрдам беришим лозим. Бир сўз билан айтганда, футболчи Жеррард энди йўқ.

- Қайси обрўли мураббийларга қўнғироқ қилиб, иш борасида маслаҳатлашишингиз мумкин?

- Ўзим билан ишлаган ҳамма мураббийларга қўнғироқ қилавераман. Булар - Рафа Бенитес, Жерар Улье. Брендан Рожерс «Селтик»дан кетди. Энди унга ҳам қўнғироқ қилишим мумкин. Тўғриси, кўплаб мураббийлар билан муносабатим яхши. Уларнинг кўпчилигига мурожаат этиб, маслаҳатлар олганман. Ҳаттоки, Юрген Клопп билан ҳам дўстона муносабатдамиз. У қизиқувчан инсон ва мени қўллаб-қувватлайди.

- Европа Лигасида «Спартак»ка имкониятни бой бердинглар. Рақиб жамоа сафида сизга ёққан футболчиларнинг исмларини эслаб қолдингизми?

- Ҳа, менга қарши ўйнаганларни яхши эслайман. «Спартак» муносиб рақиб. Москвадаги стадионда атмосфера ажойиб бўлди. Ўйлайманки, ўшанда анча савияли жамоага қарши баҳс олиб бордик. Гарчи мағлубиятга учраган бўлсакда, жамоам билан фахрланаман. «Спартак» таркибида қимматбаҳо футболчилар бор. Шулардан бири - Зе Луиш. У ажойиб иқтидор соҳиби.

- Мавсум якунланганидан сўнг сизга «Зенит» ёки «Спартак»дан таклиф тушса, «10 миллион фунт стерлинг маош берамиз» дейишса, Россияга борармидингиз?

- Гап пулда эмас. Мураббий сифатида пулни кўпайтириш йўлларини изламайман. Мақсадим - ўзимни кўрсатиш, совринлар ютиш ва ўсиш. Ҳозирда Глазгода эканлигимдан хурсандман. Бу катта клуб. «Рейнжерс»ни бош-қараётганимдан фахрланаман. Мураббийлик соҳасида 10, 15, 20 йил ишламоқчиман. Келажакда нима бўлишини билмаймиз. Нима қилганда ҳам пул учун янги чақирувларни қабул қилмайман. Мен учун энг асосийси - ғалабага чанқоқлик.

- Англиянинг барча топ клубларида россиялик футболчилар ўйнаган. Нима учун «Ливерпул»да бирор-бир россиялик футболчи тўп сурмаган? Қайси россиялик футболчини «Ливерпул»га олган бўлардингиз?

- Менимча, ҳозир нафақат россиялик, балки ҳар қандай футболчи учун «Ливерпуль» сафига қўшилиш қийин. Жамоа таркибига назар солинг. Бироқ Россияда иқтидорли футболчилар кўплигига шубҳа қилмайман. «Ливерпуль» ёшлари билан Москвага борганимда, жуда кўп иқтидорли футболчиларни кўрдим. Келажакда «Ливерпул»да россиялик футболчи ўйнашига шубҳа қилмайман.

- Россияда сизни нима ажаблантирди? Плюс ва минуслар ҳақида гапиринг.

- Плюслардан - мухлислик иштиёқи. Стадион анча шовқинли, барча интенсив тарзда мухлислик қилади, ажо-йиб муҳит юзага келади. Мен билан Россияда юз берган минуслардан бири - расизм. Ёш футболчиларимдан бирига нисбатан ҳақоратли қичқириқларни эшитдим. Менимча, шу жиҳат Россия футболининг зарарига ишлаяпти.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 09:54, 22.05.2019.
Ўқилди: 3296 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.