Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Жоау Канселу бурнидан операция қилинди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.
“Юве” “Аталантага” қарши кечган ўйиндан сўнг 4 кун давомида дам оляпти. Футболчи бу танаффусда тикланиб олиши мумкин.
Италия чемпионатининг сўнгги турида “Сампдория”га қарши баҳсда футболчининг иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда.