Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

«Барселона» футболчиларининг маоши қанча?

Баҳо:
+ | -

«Барселона» клуби европада футболчилари учун қолган клублардан бир неча бор кўпроқ маблағ сарфлаши ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Бугун «Барселона» юлдуз футболчиларининг маошлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз

Марк Андре Тер Стеген

«Барселона» ўзининг узоқ йиллик дарвозабони Виктор Валдез клубни тарк этгач, германиялик ёш посбонни клубга олиб келди ва у ўзига билдирилган ишончни тўлиқ оқлади! Мана бир неча йиллардан бери ўзининг ажойиб ўйинлари билан жамоа ғалабасига ҳисса қўшиб келаётган дарвозабон бу мавсумда бир нечта ўйинларда муқаррар голлардан «Барселона»ни сақлаб қолгани таҳсинга сазовор!
Германиялик дарвозабоннинг маоши ҳафтасига 100 000 евро бўлиб, футболчи йилига 5 миллион евродан зиёдроқ пулни қўлга киритади!

Самуэл Умтити

Француз клуб сафига «Лион»дан 25 миллион евро эвазига ўтди ва дарров асосий ҳимоячилардан бирига айланиб олди. Унинг тезкорлиги ва ортиқча фоуллардан қочиши эвазига «Барселона»нинг асосий таркибидан жой беришган бўлса, ажаб эмас.
Қаҳрамонимиз ҳозирда йилига 4 миллион 300 минг евро маош олмоқда. Бу ҳафтасига 83 минг евро дегани!

Пике

«Барселона» клубининг фахрийларидан саналадиган Пикенинг маоши қолган ҳимоячиларникидан сезиларли даражада баландроқ. Ҳимоячи ҳафтасига 183 минг евро маош олмоқда ва бу йилига 10 миллион еврога айланади. Тўғри, футболчининг клубда тутган ўрни ва унинг равнақига қўшган хиссасини инобатга олсак, бу маош ҳам қаҳрамонимиз учун бироз камроқдек туюлиб қолиши мумкин

Нелсен Самедо

«Бенфика» клубидан Католонияга кўчиб ўтган футболчининг тез орада асосий таркибдан муқим жой олишини кутган мухлислар бироз адашишди, чамамда. Сабаби, Самеду клуб фалсафасига тўлиқ мослаша олмаяпти. Унинг ҳафталик маоши 83 минг евро бўлиб, йилига 4 ярим миллиондан зиёдроқ суммани ташкил этади!

Жорди Алба

Испания терма жамоаси ва «Барселона» клуби сафида деярли барча турнирларда зафар қучган Алба мана бир неча йиллардан бери бир маромда ўйин кўрсатиб келмоқда. Унинг қанотдаги ишончли ҳаракатларига мухлислар кўникиб ҳам қолишган десак, адашамаган бўламиз. Ҳозирда унинг ҳафталик маоши 111 минг еврони ташкил этмоқда ва бу йилига 5,8 миллион евро га тенг дегани!

Иван Ракитич

Хорватиялик футболчи мана бир неча йиллардан бери «Барселона» клуби шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг ҳафталик маоши 167 минг еврони ташкил этади ва бу йилига 8,7 миллион евродан бироз ортиқроқ сумма дегани. Унинг иқтидори ва имкониятларини инобатга олсак, унинг маоши ҳаққоний!

Серҳио Роберто

2010-йилда клуб билан профессионал шартнома тузган академия тарбияланувчиси ҳафтасига 83 минг евро маош олади ва бу 4,3 миллион еврога тенг.

Серҳио Бускетс

2008 – йилда асосий таркиб билан шартнома имзолаган футболчи майдондаги катта кўламдаги ишни бажаргани сабабли, уни кўплаб мураббийлар ўз таркибида кўришни исташади. «Барселона» клуби уни ўз сафида ушлаб қолиш мақсадида футболчининг маошини 200 минг еврога кўтариб қўйди.

Артуро Видал

Чилилик футболчи  31 ёшда бўлса ҳам  «Барселона» клуби билан ўзи учун ўта қулай шартномага имзо чекди. Унга кўра, футболчи бир йилда 9,5 миллион евро маош олади ва бу ҳафтасига 183 минг евро дегани.

Усман Дембеле

Неймарнинг ўрнини эгалаши кутилган футболчи бироз ишончни оқлай олмади десак, адашамаган бўламиз. Унинг ҳафталик маоши 215 минг евро бўлиб, бу бир мавсумда деярли 11 миллион евро дегани! Усманнинг ёшидаги футболчилар учун ҳавас қилса арзигулик рақамлар!

Коутино

«Барселона» клуби тарихидаги энг қиммат футболчилардан бири саналадиган бразилиялик футболчи ҳозирда клубдан кетиш ҳақида ўйламоқда. Клуб ҳам уни сотиб юборишдан манфаатдор. Сабаби, «Католиния» клуби футбоолчи учун йилига 11,5 миллион евро тўлашига тўгри келмоқда. Бу ҳафтасига  222 минг евро дегани! Афсуски, Коутино ўзидан кутилган ўйини намойиш эта олмади.

Луис Суарез

«Ливерпул»дан «Барселона»га ўтганида футболчининг бу қадар тез кўникиб кетишини ҳеч ким кутмаган бўлса, ажаб эмас. Гап шундаки, Луис илк мавсумнинг ўзидайпоқ «Барселона» учун требл қайт этишда катта ёрдам берди, кейинги мавсумда «Ла лига»даги энг яхши ўйинчи бўлди. Унинг йиллик маоши 17 миллион еврони ташкил этади. Бу ҳафтасига 325 минг евро дегани.  

Лионел Месси

«Барселона» тарихидаги энг кучли футболчи сифатида тарихда абадий қоладиган футболчининг ҳозирда  йиллик маоши деярли 40 миллион атрофида. Бундан ташқари, Унинг бир нечта брендлар билан тузган шартномалари мавжуд бўлиб футбўлчи   «Барселона» Мессига абадий шартнома ҳам таклиф қилиши мумкинлиги миш-мишлар тобора кўпайиб бормоқда. Кўҳна қитъадаги энг катта маош олувчи футболчи саналадиган Месси ҳозирда ўз клубида бахтли ва ҳеч қаерга кетиш тўғрисида ўйламаяпти.

Футбўлчиларнинг маоши давлат солиқлари евазига сезиларли тарзда кичрайиб қолади. Бу рўйхатда маошлар асл кўринишида келтирилган.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:20, 23.05.2019.
Ўқилди: 10486 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6467]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3036]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3010]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2127]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1965]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1897]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1769]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1583]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1551]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1536]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик