Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Хулен Лопетеги фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
52 ёшли мутахассис охирги вақтда Англияда бўлди ва бир нечта клублар билан алоқага чиққан.
Лопетегининг агенти машхур Жорже Мендеш. ҳисобланади. Агарда Маурицио Сарри истеъфога чиқса Лопетеги “Челси”ни бошқармоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Лопетеги ЖЧ-2018 олдидан Испания терма жамоасини тарк этиб “Реал”ни қўл остига олди ва “қироллик клуби”да 2018 йилнинг октябрь ойигача ишлади.