«Манчестер Сити»нинг испаниялик яримҳимоячиси Давид Сильва Англия чемпионатини Қатар чемпионатига алмаштириши мумкин. Бу ҳақида The Sun нашри хабар берди.
Манбанинг хабарига кўра, Қатар футбол клубларидан бири 33 ёшли испан футболчисига 14 млн. евро қийматидаги икки йиллик шартнома таклиф этмоқда.
Маълумот учун, Сильванинг кетиши "Манчестер Сити" учун катта йўқотиш бўлади, бироқ футболчининг ўзида бу ерда қолишдан кўра кетишга мойиллик кучлироқ.
Эслатиб ўтамиз, Давид Сильва "Манчестер Сити"да 2010 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Жорий мавсум футболчи 50та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилди.