Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

«Челси» — Европа лигаси ғолиби!

Баҳо:
+ | -

Европа лигасининг ушбу мавсумдаги ғолиби номи аниқ бўлди. Бокудаги "Олимпия" стадионида бўлиб ўтган финал баҳсида "Челси" ҳамшаҳри "Арсенал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди.

Томонлар ўйинни эҳтиёткорлик билан бошлашди. Биринчи бўлимнинг дастлабки ярмида вазиятлар яратиш бўйича устунлик "канонирлар" томонида бўлди. Жумладан, Обамеянг энг 14 метрдан дарвоза томон аниқ зарба бера олмаган бўлса, Жаканинг олис масофадан йўллаган зарбаси натижасида тўп тўсинни силаб ўтиб кетди.

Таймнинг иккинчи ярмига келиб ташаббус Сарри шогирдлари томонига ўта бошлади. Иккинчи бўлимда эса улар вазиятлардан фойдалана бошлашди. Бунда "Арсенал" ёш ҳимоячиларидан бир ҳам "ёрдам" қўлини чўзиб турди. Баҳснинг 65-дақиқасига келиб "Челси" рақиб дарвозасини 3 марта ишғол қилди. Дастлаб Жиру бош билан дарвозани ишғол қилган бўлса, кейинчалик Азарнинг узатмасини Педро голга айлантирди. Эденнинг ўзи эса пенальтидан самарали фойдаланиб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Алекс Ивоби захирадан тушдию, чиройли гол билан ҳисобни қисқартирди. Аммо яна бир хато туфайли Азар рақиб жамоани жазолади — 4:1.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида "Арсенал" нақ 3 марта голга тортадиган вазият яратди. Ляказетт икки марта яккама-якка вазиятдан фойдалана олмади. Бир марта Кепа Аррисабалага қайтарган бўлса, бир марта унинг зарбасига аниқлик етишмади.

Шу тариқа, "Челси" мавсумни соврин билан якунлаган бўлса, "Арсенал" Европа чемпионлар лигаси йўлланмасидан ҳам қуруқ қолди.

Европа лигаси, финал
Челси Англия – Арсенал Англия 4:1 (0:0, 4:1)
Голлар: 1:0 – 49 Жиру, 2:0 – 60 Педро, 3:0 – 65, пенальти Азар, 3:1 – 69 Ивоби, 4:1 – 72 Азар.
Челси – Аррисабалага, Кристенсен, Эмерсон, Аспиликуэта, Давид Луиз, Ковачич (Баркли, 76), Жоржиньо, Педро (Виллиан, 71), Канте, Азар (Дзаппакоста, 89), Жиру.
Арсенал – Чех, Косьельни, Монреаль (Гендузи, 66), Колашинац, Папастатопулос, Торрейра (Ивоби, 67), Мэйтленд-Найлз, Жака, Ўзил (Уиллок, 77), Обамеянг, Ляказетт.
Огоҳлантиришлар: Педро (56), Кристенсен (68).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:50, 30.05.2019.
Ўқилди: 7067 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4467]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4221]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2448]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2270]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2004]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1953]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1553]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1545]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1489]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1386]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик