Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

МОҚ президенти тезкор йиғилиш ўтказди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов бугун республика спорт федерациялари ва ассоциациялар иштирокида Токио Олимпиадасига тайёргарлик юзасидан тезкор йиғилиш ўтказди.

Бунга қадар МОҚ раҳбари 10 кун давомида барча спорт турлари бўйича федерация ва ассоциациялар фаолияти билан яқиндан танишиб чиқди. Спорт базалари ва у ерда яратилган шароитларни бевосита бориб кўрди. Ўзбекистон таэквондо ассоциациясида бўлиб ўтган бугунги йиғилишда кўрилган асосий масала айнан текширув ҳулосаларига бағишланди. Мазкур йиғилишда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги вакиллари, МОҚ мутасаддилари, барча федерация ва ассоциациялар масъул раҳбарлари, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Рустам Шоабдураҳмонов бунгача кўздан кечирган барча жойлар юзасидан ўз хулосасини билдирар экан, баъзи федерацияларда яратилган шароитларга салбий баҳо берди.

Мана, барча федерацияларнинг ўқув-машғулот базаларига ташриф буюриб, спортчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб чиқдик. Аҳвол ижобий эмас. Тўғри, бир қатор федерацияларимиз борки, уларда терма жамоамиз аъзолари учун жуда ҳам яхши шароитлар яратиб берилган. Лекин кўп жойларда ҳатто спортчиларнинг яшаши учун элементар шароит йўқ. Ҳукуматимизга раҳмат, биздан керакли моддий ёрдамини аямаяпти. Биз эса ўз навбатида фурсатни бой бермай, зудлик билан барча шароитларни яхшилаб олишимиз зарур” – деди МОҚ раҳбари.

Терма жамоаларимиз учун халқаро ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этиш, спортчиларимизнинг кучли спарринг рақиблар билан баҳслашиб, маҳоратини тоблаб бориши учун керакли шароитларни яратиб бериш ҳусусида фикр билдирар экан Р.Шоабдураҳмонов шундай деди:

Менга бокс федерациясидан Куба терма жамоаси билан қўшма ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш бўйича таклиф билдиришди. Буни тегишли ташкилотлар билан маслаҳатлашиб ҳал қиламиз, керакли шароитларни, албатта, яратиб берамиз. Қачонгача спортчиларимиз бир-бирларига қарши спарринг рақиб бўлишади? Марҳамат, ҳар бир федерация мана шундай қизиқарли ва яхши таклифлар билан чиқишсин. Миллий олимпия қўмитаси сизлар учун фаолият олиб боради ахир«, – деди МОҚ президенти.

Йиғилиш давомида узлуксиз ўқув-машғулот йиғинларини кўпроқ ташкил қилиш, уларнинг сифатига эътибор қаратиш, моддий-техник базани янада мустаҳкамлаш борасидаги масалалар бўйича мутассадиларга тегишли кўрсатмалар берилди. Ўз навбатида федерация масъуллари ҳам жаҳон стандартларидан келиб чиққан ҳолда ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 19:04, 30.05.2019.
Ўқилди: 3571 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [12133]

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11944]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [5787]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [5511]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [5037]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2825]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [2074]

Хави инглиз грандини бошқаришга тайёр [1982]

Инфантино ЖЧ-2026 фаворитини айтди [1882]

«Боруссия» юлдузи мавсум якунида жамоасини тарк этади: Асосий даъвогар — «Барселона» [1872]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.