Фижининг Сува шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Бугун мусобақанинг еттинчи кун дастурида Ўзбекистон вакилли Акбар Жўраев ўз иштирокини якунлади.
-109 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Жўраев даст кўтаришда 182 кг, силтаб кўтаришда 216 кг ва икки кураш бўйича 398 кг натижа қайд этди.
Мусобақада иштирок этган спортчилар орасида ҳеч бир атлет ҳамюртимизнинг натижасига яқинлаша олмади ва спортчимиз жаҳон чемпионатининг 3 та олтин медалига сазовор бўлди.
Эркаклар, -109 кг. 1. Акбар Жўраев (Ўзбекистон) – 398 кг (182 кг + 216 кг)
2. Сангун Хван (Жанубий Корея) – 384 кг (174 кг + 210 кг)
3. Даниил Вагаицев (Россия) – 381 кг (175 кг + 206 кг)
Таъкидлаш жоиз, бу Ўзбекистон терма жамоасининг мусобақадаги иккинчи муваффақиятидир. Куни кеча -67 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Адҳамжон Эргашев ҳам ўз вазн тоифасида жаҳонда тенгсиз эканлигини намойиш этган эди.