Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Миср олимпия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Мазкур ўйин олдидан терма жамоамиз бош мураббийи Любинко Друлович ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Миср терма жамоаси Африкадаги энг кучли жамоалардан бири ҳисобланади. Шундай экан, олдинда бизни кучли рақибга қарши қизиқарли учрашувлар кутиб турибди. Биз учрашувда ижобий натижага эришиш учун ҳаракат қиламиз ва умид қиламанки, стадионга йиғилган мухлисларни хурсанд эта оламиз. Бунинг учун эса андижонлик ишқибозлар ҳам жамоамизни фаол тарзда қўллаб-қувватлашларига ишонаман. Қолаверса, таркибимизда ажойиб футболчилар бор ва улар ўз вақтида Осиё чемпионига айланишган. Бундай рақибга қарши баҳсда ўзларини кўрсата оладилар, деб умид қиламан.
Умуман олганда, Миср терма жамоаси ҳақида маълумотларга эгамиз. Футболчиларимиз ҳам эртага қандай рақибга қарши майдонга тушишларини яхши билиб турибдилар. Биз Мисрнинг ўйинларини жамоавий тарзда ҳам кўриб, таҳлил қилиб чиқдик. Мухлисларни қизиқарли тўқнашув кутиб турибди.
Таркибимизда йўқотишлар йўқ эмас. Бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоамизга чақирилишган бўлса, Ислом Кенжабоев билан Жасур Яхшибоевда жароҳатлар бор. Албатта, таркибимизда янги номлар ҳам йўқ эмас. Бу ўйин эса улар учун ўзларини кўрсатишга бўлган имконият. Олимпия терма жамоасида ўзини кўрсатган ўйинчилар миллий термага ҳам жалб этилмоқдалар. Ўйлайманки, таркибимиздаги ҳар бир ўйинчи ҳам миллий термада тўп суришни истайди. Бунинг учун эса улар ўзларини ҳар томонлама кўрсата олишлари лозим. Бу борада эса ҳар бир футболчимизда бундай имконият бор. Олдимизда Осиё чемпионати мусобақаси турибди. Аста-секин ушбу мусобақага тайёргарлик кўриб боряпмиз. Ҳаммаси режамиз асосида давом этмоқда", - деди Любинко Друлович.
Ямал "Барса"га янги ҳужумчи танлади [7350]
Артета истеъфога чиқадиган бўлса, "Арсенал"да унинг ўрнига зўр вариант бор [5219]
Салоҳ фаолиятини қайси клубда давом эттириш бўйича бир қарорга келди [4715]
"Челси"га қарши Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди? (Фото) [4690]
“Эркакча гапираман: энди бу ерда ишлай олмайман” — Бабаян “Андижон”ни тарк этди [2985]
Флик қийин танлов олдида турибди [1980]
Мбаппе юзидаги жароҳат суратини улашди (фото) [1866]
АПЛ. «Манчестер Сити» Лондонда «Челси»ни тор-мор этди, Ҳусановдан навбатдаги ишончли ўйин [1781]
АПЛ. "Челси" - "Манчестер Сити". Асосий таркиблар маълум [1715]
Суперлига. Бугунги ўйинлардан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг (фото) [1682]













