Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо Англияга қайтиш варианти устида бош қотиряпти.
56 ёшли мутахассис хизматларига "Ньюкасл Юнайтед" қизиқмоқда.
Mirror хабарига кўра, Моуриньо агар шайх Холид бин Заид Ал Наҳён президент бўлса бу клубни бошқаришга тайёр. Моуриньо фикрича, "Ньюкасл" совринлар учун курашга муносиб. Мутахассис ўз дўстларига бу клубни бошқаришга жиддий муносабатда эканини айтган.
Моуриньо Англиянинг икки клубида ишлаган: "Челси"да икки марта ва "Манчестер Юнайтед"да.