Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида фаолиятини бошлаган ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев (1-0, 1 КО) дебют жангини муваффақиятли ўтказди.
Ҳолливудда бўлиб ўтган жангда Бектемирга аргентиналик Мартин Фидел Риос (23-20-4, 13 КО) рақиблик қилди. Жангнинг биринчи раундидаёқ Бектемир томонидан берилган дастлабки кучли зарба Риосни ерга қулатди ва ҳакам соф нокаут қайд этди.
Қайд этиш лозим, аргентиналик боксчи узоқ вақт ўзига кела олмай ўрнида турв олмади. Шундай қилиб Мелиқўзиев ўзининг дебют жангида ғалаба қозонди.