Кириш Регистрация
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 15:00 Сеул 2-2 Санфречче Хиросима
17/02 15:00 Матида Зелвия 3-2 Ченгду Ронгченг
17/02 17:15 Бурирам Юнайтед 2-0 Шангхай Шенхуа
17/02 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-0 Виссел Кобе
17/02 21:00 Ас-Садд 1-4 Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа 0-2 Трактор
17/02 22:45 Галатасарой 5-2 Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Ўзбекистон таэквондо ассоциациясига янги раҳбар сайланди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Бугун Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясида ташкилотнинг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда Миллий Олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, шунингдек, спорт жамоатчилигининг қатор вакиллари иштирок этишди. Конференцияда ташкилотга янги раҳбар сайлаш кун тартибига қўйилган энг асосий масала эди.

Маълумки, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси вице-президенти сифатида фаолият олиб борган Аҳмаджон Раҳимов куни кеча бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон таэквондо ассоциациясининг раиси лавозимидан ҳам истеъфога чиққан эди. Унинг ўрнига ассоциация раҳбарлигига Шерзод Тошматов номзоди таклиф этилди. Конференция иштирокчилари ушбу номзодни бир овоздан маъқуллашди ва Ш.Тошматов Ўзбекистон таэквондо ассоциациянинг янги раиси сифатида эълон қилинди.

Маълумот учун, Шерзод Тошматов бунгача Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган. Унинг бошчилигидаги терма жамоамиз Рио Олимпиадаси ва 2 йил муқаддам Тошкентда ўтган Осиё чемпионатида юқори натижалар қайд этиб, ҳар икки мусобақада ҳам умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган эди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Шерзод Рихсибаевичга янги фаолиятида ҳам омад ва зафарлар тилаб қолади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 18:42, 17.06.2019.
Ўқилди: 2067 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [7631]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [3982]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3713]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [3309]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [3106]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [2872]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2850]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2838]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2395]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.