"Арсенал" ҳимоячиси Эктор Беллерин, январ ойида тиззасидан олган жароҳати туфайли тикланишда давом этмоқда.
Тhe Sun нашрига кўра, 24 ёшли испаниялик кейинги мавсумнинг бошини ўтказиб юборади, чунки жарроҳлик операциясидан сўнг реабилитация жараёнини якунлаш учун тўлиқ вақт топа олмайди.
Ўтган мавсум АПЛда жароҳати туфайли Беллерин фақатгина 19 та ўйинда майдонга тушди.