«Рубин» клуби билан шартнома имзолаган Виталий Денисов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Янги қадам, янги синов. Ҳозирча таассуротларим билан ўртоқлаша олмайман. Ҳозирча нимадир гапиришга эрта. Қозонга эндигина етиб келдим.
Умид қиламан, жамоага мослашиш жараёни тез ўтади. Жамоа ва футболчилар билан тез тил топишишга ҳаракат қиламан. Тезроқ ишга киришишга умид қиламан.
Рақобат – ҳамиша яхши. Ёшларми ёки тажрибали футболчи — фарқи йўқ. Қайсидир позицияда ким ўйнашини мураббий ҳал қилади. У бош мураббий ва барчаси унинг қўлида.
Умид қиламан, менинг жамоада бўлишим мураббийга катта фойда келтиради. Бу ҳолат у учун ҳам катта синов. Бу борада унга ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Максимум фойда келтиришга интиламан», – деди Денисов.
Эслатиб ўтамиз, Виталий Денисов «Рубин» билан бир йилга мўлжалланган шартнома имзолади. У эркин агент сифатида қозонликлар сафига ўтди.