Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

«Металлург» – «Насаф». Превью

Баҳо:
+ | -

Мамлакат XXVIII миллий чемпионатининг 12-турида “Металлург” ўз майдонида Суперлиганинг номдор жамоаларидан – Қаршининг “Насаф” клубини қабул қилади.

Мазкур жамоалар бугунгача кучлилар сафида ўзаро 42 та учрашув ўтказишган. Шулардан 26 тасида қаршиликлар ғалаба қозонишган бўлишса, 10 учрашувда “Металлург” “Насаф”ни таслим этган. 6 та ўйинда эса ғолиб жамоа номи аниқланмаган, кучлар тенг келган. Тўплар нисбати “Насаф” фойдасига 72:34. Ўзаро ўйинларда “Насаф” 84 очколи бўлган, “Металлург” эса 36 очко жамғарган.

“Насаф”нинг Бекобод клуби устидан қозонган йирик ғалабаси – 7:0 (2004) га тенг. “Металлург” эса ушбу рақибини 3:0 (2002) ҳисобида мағлуб эта олган.

Бекободда бўлиб ўтган сўнгги олти учрашув:
12.06.2018 «Металлург» – «Насаф» 2:2
26.05.2017 «Металлург» – «Насаф» 1:0
16.05.2016 «Металлург» – «Насаф» 1:0
30.09.2015 «Металлург» – «Насаф» 0:1
12.09.2014 «Металлург» – «Насаф» 0:2
29.09.2013 «Металлург» – «Насаф» 2:1

Қашқадарё вилояти маркази шарафини ҳимоя этувчи мазкур клубга 1985 йилда асос солинган. Жамоа дастлабки мавсумларни “Геолог” номи остида ўтказган. 1992 йилда “Пахтачи”, 1993-95 йилларда “Насаф”, 1996 йилда “Динамо-Насаф” номи билан мусобақаларда иштирок этган. 1997 йилдан шу кунга қадар олий лига баҳсларида “Насаф” номи билан қатнашиб келаяпти. Клуб қисқа фурсат ичида жуда бой тарихга эга бўлди. 2011 йилда мамлакат вице-чемпионлигига эришди. Миллий биринчилигимизда энг кўп – 10 марта бронза медали билан тақдирланди. Ўзбекистон кубоги соҳиби – 2015 йил. Беш марта кубок ўйинларининг финалчиси. 2001/2002 йилларда Осиё чемпионлари кубоги мусобақасида ярим финалгача етиб борган бўлса, 2011 йили ОФК кубогини қўлга киритган. Бундан ташқари 2016 йилда Ўзбекистон Суперкубогига ҳам сазовор бўлган. Икки марта (2002, 2011 йиллар) ОФКнинг “Ҳалол ўйин” совринини қўлга киритган.

Миллий чемпионатларимизда клуб шарафини энг кўп ўйинда ҳимоя этган футболчиси Рўзиқул Бердиев саналади. Бугунги кунда бош мураббийлик лавозимида ишлаб келаётган Р.Бердиев 314 ўйинда футболчи сифатида майдонга тушган. Жамоа тўпурари Зафар Холмуродов. У рақиблари дарвозасига 181 та гол урган. Битта мавсум бўйича ҳам энг яхши кўрсаткич Зафар Холмуродовга тегишли – 30 та гол, 2000 йил.

Жамоанинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси – 8:1 (2004 йил – “Андижон”), 7:0 (2004 йил – “Металлург”). Энг йирик мағлубияти эса – 0:6 (1998 йил – “Андижон”). Энг сермаҳсул учрашув эса 2006 йили “Хоразм” жамоасига қарши кечган учрашув бўлган – 9:3.

“Насаф” олий лигада бугунгача 661 та ўйин ўтказган: 365 та ғалаба, 128 та дуранг, 168 та мағлубият қайд этган. Рақиблар дарвозасига 1180 та гол киритган ҳолда, ўз дарвозалари тўридан 733 та тўп олиб чиқишган.

Киритилди: 09:54, 21.06.2019.
Ўқилди: 5218 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4399]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4055]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2400]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2227]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2081]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1973]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1912]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1528]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1492]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1469]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик