Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Мустафо Байрамов: “Ғалабамизни Абдужамол Исроиловга бағишлаймиз”

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлига 12-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Бухоро” (3:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “лочинлар” устози Мустафо Байрамов ва мазкур ўйиннинг энг яхши футболчиси Шаҳзод Шайманов иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб беришди.

Мустафо Байрамов: - Мазкур ўйиндан олдин йиғилиш ўтказилиб, унда вилоят ҳокими Хайрулла Бозаров ҳам иштирок этган эдилар. Ўзингизга маълум, бунгача кўплаб баҳсларда дуранг натижани қайд этгандик. Шу боис, ушбу учрашувга иштиёқ ўзгача бўлиб, йигитлар майдонга ғалаба қозониш умидида тушишди.Гарчи ўйин қийин кечган кечган бўлса-да, шогирдларим кўрсатмаларимни тўғри бажариб, зафар қучишди. Ушбу ютуқ билан бизни қўллаб-қувватлаб турган барча мухлисларимизни табриклайман. Кейинги баҳсларда ҳам майдонга ғалаба иштиёқида тушиб, бизни уй ва сафар учрашувларида ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаётган ишқибозларга миннатдорчилик билдириб, уларнинг ишончларини оқлашга интиламиз.

Ушбу ўйинга тайёргарлик доирасида мураббийлар штаби билан “Бухоро”нинг “Андижон” ҳамда Пахтакор” клубларига қарши кечган учрашувларини кўриб чиқиб, таҳлил қилгандик. Шундан келиб чиқиб, таркиб танладик. Жамоамизнинг икки нафар футболчиси дисквалификация, бир нафари эса жароҳат олганлиги боис, майдонга туша олмади. Фурсатдан фойдаланиб, бугунги ғалабани АГМКга қарши кечган баҳсда жиддий жароҳат олган Абдужамол Исроиловга бағишлаганлигимизни таъкидламоқчиман. Абдужамол “Навбаҳор” учун қайғурмоқда. У жамоамизнинг етакчи футболчиларидан бири ҳисобланади. Абдужамол шундоқ қийин кунда уни ёлғизлатиб қўймай, ҳолидан хабар олаётган мухлисларга ўз миннатдорчилигини билдириб қўйишимизни сўради.

Кейинги учрашувимиз “Қизилқум” клубига қарши кечади ва навоийликларнинг олдинги ўйинларини таҳлил қилиб, бўлажак баҳсга шунга қараб, тайёргарлик кўрамиз.

Шаҳзод Шайманов: - Учрашув қийин кечди. Ушбу ўйинга барчамиз пухта тайёргарлик кўргандик. Бош мураббий кетганлигига қарамай, ўз кучимизга ишонган ҳолда, ғалаба қозондик. Менга ишонч билдирганларга ҳамда бизни бугун ажойиб тарзда қўллаб - қувватлаб турган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Бош мураббий кетди, энди уни ортга қайтариб бўлмайди.  Ҳаёт давом этади. Бугунги ютуқни Андрей Канчельскис ва Абдужамол Исроиловга бағишлаймиз. Абдужамолнинг жароҳатидан тезроқ фориғ бўлиб, тез кунлар ичида сафимизга қайтишини тилаб қоламан.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати. 

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 07:32, 24.06.2019.
Ўқилди: 3307 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.