Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 15:00 Сеул 2-2 Санфречче Хиросима
17/02 15:00 Матида Зелвия 3-2 Ченгду Ронгченг
17/02 17:15 Бурирам Юнайтед 2-0 Шангхай Шенхуа
17/02 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-0 Виссел Кобе
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Қўл жанги усталари Урганчда куч синашди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Жорий йилнинг 20-23 июнь кунлари Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида қўл жанги бўйича 14-15 ва 16-17 ёшли ўсмирлар, 18 ёшдан катта бўлган аёллар ва профессионал спортчилар ўртасида республика турнири бўлиб ўтди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан ташриф буюрган 300 нафардан зиёд қатнашчи ўз маҳоратини синовдан ўтказди.

Якуний натижаларга кўра, 14-15 ёшли спортчилар биринчилигида И.Нурмуҳаммедов (36 килограмм вазн тоифасида), М.Раҳмонов (39 кг.), Р.Мирзаолимов (55 кг.), И.Акромов(60кг.), Д.Абдуллаев (65 кг., барчаси Андижон вилояти), Д.Абдурасулов (42 кг., М.Умаров спорт клуби, Фарғона), Н.Нормуҳамматов (46 кг.,Тошкент вил.), С.Ҳотамов (50 кг., Жиззах), З.Сабуров (70 кг., Қорақалпоғистон), А.Нажмиддинов (75 кг., Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги спорт клуби), Д.Абдуллажонов (+75 кг., Сирдарё) шоҳсупанинг биринчи поғонасига кўтарилди.

16-17 ёшли қўл жанги усталарибеллашувларида Ж.Абдусаломов (42 кг.,Фарғона), Ш.Тангиров (46 кг.), Б.Ғуломов (50 кг., иккаласи Сирдарё), А.Рустамов (55 кг.), А.Расулов (70 кг., иккаласи Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги спорт клуби), С.Ишчанов (60 кг.), Ж.Ниёзолимов (80 кг., иккаласи Хоразм), А.Ўринбоев (65 кг.), У.Ризаев (75 кг., Навоий), Ш.Муминов(-85,, Жиззах) зафар қучди.

Шунингдек, 18 ёшдан катта бўлган аёллар баҳсида Д.Каримова (45 кг., Навоий), С.Ражабова (50 кг.), Ф.Алламуродова (70 кг., иккаласи Сирдарё), М.Қувондиқова (55 кг.), З.Қипчоқова (+75 кг., иккаласи Жиззах), С.Жалолиддинова (60 кг.,Андижон), М.Суярова (65 кг., Самарқанд), С.Рўзиматова (75 кг., Хоразм) биринчи ўринни эгаллади

Профессионал қўл жанги соҳиблари орасида эса Р.Темиров (60кг., Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги спорт клуби), Ж.Саидназаров (80 кг.), У.Мадримов (85 кг., иккаласи Хоразм) турнир ғолибига айланишди.

Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан тегишли даражадаги диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Турнирнинг тантанали очилиш маросимида Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов иштирок этди ва сўзга чиқди.

Фурсатдан фойдаланиб, турнир қатнашчилари ва меҳмонлари билан ҳам мухтасар суҳбатлашдик.

Абдурашид РАҲИМОВ (мусобақа бош ҳаками, Тошкент шаҳридан): – Ташкилотчилар турнирга яхши тайёргарлик кўришганини кўнгилдан ҳис қилдик. Жамоаларни кутиб олиш, жойлаштириш ва овқатлантириш борасида муаммога дуч келинмади. Мусобақамиз ҳам ҳар жиҳатдан юқори даражада ташкил этилди. Албатта, бу спортчиларимизга куч ва ғайрат бағишлади, ғалабага бўлган иродаларининг тўла намойиш этишди. Бундан мамнунмиз, албатта. Ўз навбатида спортчиларимиз қадимий Хива шаҳрига ҳам ташриф буюриб, юртимизнинг гўзал тарихий обидалари ва асори-атиқаларини ҳам мириқиб томоша қилишди. Бу ҳам ўзига хос қувончли дақиқаларни туҳфа этди.

Шакир МАДАМИНОВ (Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи): - Жорий йилнинг ўтган даври вилоятимиз спорти тарихида ўзига хос из қолдирди. Бинобарин, шу фурсат ичида воҳамизда кўплаб халқаро ва республикамиз миқёсида нуфузли мусобақалар ташкил этилди. Ҳар бири ўз моҳияти ва аҳамиятига эга. Ўтказилаётган бундай тадбирлар халқимиз, хусусан, ёшларимизгақувончли ва файзли лаҳзаларни улашмоқда.

Мирзаориф ОРИФЖОНОВ (мусобақа совриндори, Фарғона вилоятидан): – Марғилон шаҳрида яшайман. Қўл жанги спорти билан шуғуллана бошлаганимга унча кўп бўлмади. Шунга қарамай, вилоятимиз биринчиликларида фахрли ўринларни эгаллаб келяпман. Республика мусобақасида эса илк бор қатнашишим. Дебютимдан қониқиш ҳосил қилдим. Ваҳоланки, тажрибали рақибларим орасида бронза медалини қўлга киритиш осон эмас. Насиб қилса, келгуси жангларда биринчи ўрин учун курашишни мақсад қилдим.

Муродбек БЕКЧАНОВ (мухлис, Урганч шаҳридаги СЎЕАИБЎСМ методисти): – Бир неча кун мобайнида мамлакатимизнинг энг сара қўл жангги усталарининг маҳоратидан баҳраманд бўлдик, Улар беллашувларга жиддий тайёргарлик кўриб келишганини исботлашди. Эътиборлиси, бу спортчилар нафақат жисмонан соғлом руҳда вояга етаётганини, ватанимизга садоқатли инсон сифатида камол топаётганини намоён этишди. Буни кўриб хурсанд бўлдик.

Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт 

бошқармаси Матбуот хизмати

Манба: minsport
Киритилди: 08:44, 25.06.2019.
Ўқилди: 2659 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [5933]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3568]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [3008]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2705]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2668]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [2542]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [2526]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [2434]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2280]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [1957]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.