Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Погбанинг кумири ким?

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» клуби ярим ҳимоячиси саналадиган Пол Погба «Daily Maily» нашрига ажойиб интервью берди. Ноодатий тарзда кечган суҳбатда мухлисларни қизиқтирган бир нечта саволларга жавоб берилди. Бу интервьюни сайтимиз муштарийларига илиндик.

Сенинг ўйин услубинг мағлубиятга учраётганингизда камдан-кам ҳолларда қўл келади. Бу борада фикринг қандай?

-  Тўғриси, мен марказда исталган позицияда ҳаракат қила оламан. Шунчаки, мендан ҳимояга кўпроқ ёрдам беришимни исташгани учунгина хужумларга камроқ қўшиламан. Позициям борасида бирон нима дея олмайман. Сабаби, у менга боғлиқ бўлмаган жиҳатлардан бири.

Ўз имиджингни тез-тез ўзгартириб турасан. Бу атрофдаги инсонларда нотўгри фикр уйғотишидан қўрқмайсанми?

   -  Биз доимо бир темпда футбол ўйнай олмаймиз. Менинг кўринишим ҳам намойиш этаётган футболим сингари ўзгариб туради. Кўпинча ажойиб ўйин ўтказганимдан сўнг ўз соч турмагимни ўзгартиргим келиб қолади. Бу менинг ёқтирган машғулотларимдан бири.

Ўзинг учун сен ҳақингда атрофдагиларнинг фикри қай даражада муҳим?

-  Мен «Манчестер Юнайтед»га келганимда журналистлардан бирининг мақоласини ўқиб қолган эдим. Унда ёзилишича, пул сабабли бу клубни танлаган эканман, ҳадемай ўйинимда пасайиш кузатилар экан, ва ҳоказо. Тўғриси, бироз ранжиб қолган эдим. Сўнг бундай сўзларга кўникиб қолдим. Мухлисларимдан яшириб ўтиримайман. Мен ёшлигимдаги Полни ўз ҳарактеримда тўлиқ сақлаб қолганман. Бу ҳақида менинг яқинларимдан сўрашингиз мумкин. Мен ўша 6 ёшлик Полман. Фақат бўйим ўсган ва каттароқ кўриняпман, холос. Аслида, ўша-ўша Полман!

Энди блитс саволларга ўтамиз. Узоқ ўйламасдан жавоб беришинг шарт!
Ёшлигингдаги сен ёқтирган футболчи?

-  Футбол тез ўзгармоқда. Шундай бўлсада, Бразилиялик Роналда

Сен майдонда тўқнаш келган энг ноқулай рақиб ким?

-  (ўйланиб) Нголо Канте

Сен бирга ўйнаган энг кучли футболчи ким?

-  (ўйланиб) Ҳм бу жуда қийин савол. Сабаби, мен жуда кўп кучли футболчилар билан бирга тўп сурганман. Келинг, яхшиси 2 та ўйинчини айтаман. Бири Андреа Пирло бўлса, иккинчиси Пол Скоулз

Сен ёқтирган 3 та таомнинг номини айт?

-  Биринчиси Чеп деб номланади. Бу гуручдан тайёрланиладиган таом бўлиб, уни Сенегаллик холам ажойиб тайёрлайдилар. Кейингиси Блондин. Уни онам маромига етказиб тайёрлайдилар. Охиргиси Вагиу. Мол гўштидан тайёрланиладиган японча таом.

Агарда умрингни охирига қадар фақат битта машинангдан фойдаланишга тўғри келса, сен қайси русмдаги уловни афзал кўрасан?

    -  Ундай бўлса, бу машина катта бўлиши керак. Сабаби, мен фарзандларим кўп бўлишини истайман. Асосийси, унинг ичига болаларимнинг ҳаммаси сиғиши шарт. Мен каттароқ «JEEP» русумидаги машиналардан бирини танлайман.

Сен бошқа бир спорт билан ҳам профессионал даражага чиқа олармидинг? Маслан қайси спорт турида?    

     -  Баскетбол

Сен ёқтирган соч турмаги қайси? Сен айнан шу соч турмагидан жон деб фойдаланган бўлармидинг?

-  Менимча сочимни сариққа бўяган пайтим. Бу «Манчестер Юнайтед» клубига энди келган даврларим эди адашмасам.

Сен телефонинг орқали энг кўп фойдаланадиган илова қайси?

-  Аввалари Instagram эди. Эндиликда "Whats APP"дан кўп фойдаланаяпман.

Франциядаги даврлардан нимани соғинасан?

-  Оиламни ва дўстларимни

Энг ёқтирган фильм ёки сериалинг қайси?

-  «Тахтлар жанги» сериали. Тўғриси, мен бу картинанинг «жиннисиман». Афсуски, бу яхши эмас. Сабаби, муҳим учрашувлардан олдин тўйиб ухлашинг зарур. Фурсатдан фойданалиб сериалнинг режжесиёрига мурожаат қилмоқчиман: Жаноб сизнинг сериалингиз сабабли ҳар куни кеч ухлашимга тўғри келмоқда. Мендан ташқари яна кўплаб футболчилар бу сериалнинг шайдолари саналади.

Сўнгги савол. Агарда футболчи бўлмаганингда қандай касбни танлар эдинг?

-   Ўйлашимча, дунёни қутқарган бўлар эдим. Жуда бўлмаса, инсонларни қутқариб қолиш билан шуғулланишга уруниб кўрардим. Масалан ўт учурувчи либосида ёниб турган уйга чопиб кетяпман… Таъсирли кўринса керак.Умуман олганда инсонларнинг ҳаётини яхшилаш билан шуғулланар эдим…

Я . У

Манба: Foot Bazza
Киритилди: 23:51, 29.06.2019.
Ўқилди: 11790 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.