Шу кунларда Тунис шаҳрида пара-атлетика бўйича Гран-при сериясига кирувчи мусобақа бўлиб ўтмоқда. Турнирнинг биринчи кунидаёқ Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг ажойиб натижаси билан барчанинг эътиборини тортди. Терма жамоамиз вакиллари илк кунда 4 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларини жамғаришди. Шоҳсупага кўтарилган паралимпиячиларимиз таркиби қуйидагича:
Олтин:
Дониёр Ахмедов – 100 ва 200 метрга югириш
Моҳигул Ҳамдамова – диск улоқтириш
Омад Ҳасанов – баландликка сакраш
Кумуш:
Маъруф Муродуллаев – 1500 метрга югириш
Моҳигул Ҳамдамова – ядро улоқтириш
Бронза:
Шаҳноза Адҳамова – узунликка сакраш
Маълумот учун, Тунис Гран-присида дунёнинг 50 га яқин мамлакатидан ташриф буюрган 300 нафардан ортиқ пара-атлетлар баҳс олиб боришмоқда. Мусобақа бугун якунига етади.