Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Ўзбекистон Лига Кубоги. «Қўқон-1912» «Локомотив»га жавобсиз 4та гол урди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Лига кубогининг 2-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Қўқонда бўлиб ўтган ўйинда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувни мезбонлар фаол тарзда бошлашди. 10-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасанов бир неча рақибларни ортда қолдириб, рақиб дарвозаси томон яқинлашди. Бироқ уни рақиблар қўполлик билан тўхтатиб қолишди.

13-дақиқада “Қўқон-1912” футболчилари ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Бурчакдан оширилган тўпни Жавоҳир Эсонқулов боши билан рақиб дарвозасига аниқ йўллади. Жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи таймни ҳам майдон эгалари шиддатли ҳужумлар остида бошлашди.

58-дақиқада жарима тўпини тепиш ҳуқуқига эга бўлган мезбонлар уни тезда ўйинга киритишди ва рақиб дарвозасини аниқ нишонга олишди. Гол муаллифи Жавоҳир Эсонқулов бўлди.

Ўйиннинг 86-дақиқасида меҳмонлар ўз жарима майдончалари ичида Тимур Усмоновни қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Ҳакам “Локо” дарвозаси томон пенальти белгилади. Пенальтини эса Қувондиқ Рўзиев аниқ амалга оширди. Пенальтини “Қўқон-1912” футболчилари бошқачароқ тарзда амалга оширишди. Тимур Ҳакимов тўпни ўнг томонга ошириб берди. Қувондиқ Рўзиев эса уни голга айлантирди.

90-дақиқада Қувондиқ Рўзиев “Локо” дарвозасига тўртинчи голни киритди. Шу тариқа майдон эгалари Лига кубогидаги иккинчи учрашувда  4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди ва кейинги босқичга чиқиш вазифасини муддатидан олдин ҳал этишди.

 

Лига Кубоги

“В” гуруҳи

2-тур

“Қўқон-1912” – “Локомотив” – 4:0 (1:0)

Голлар: Жавоҳир Эсонқулов (13,58), Қувондиқ Рўзиев (86, 90).

“Қўқон-1912”: 25. Сарвар Каримов, 8. Муҳаммаданас Ҳасанов, 10. Қувондиқ Рўзиев, 11. Тимур Ҳакимов, 13. Жавоҳир Эсонқулов, 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 17. Бехруз Садиллоев (99. Дилшод Баратов – 68), 20. Иқбол Маликжонов, 21. Тимур Усмонов, 27. Жасур Ёқубов.

 “Локомотив”: 84. Ҳожиакбар Жўраев, 14. Азизбек Амонов, 19. Аваз Ўлмасалиев (43. Шохрух Мўминқулов – 46), 25. Жавоҳир Алижонов, 26. Дилшод Комилов, 52. Жалолиддин Жумабоев, 56. Жамолиддин Баҳромов, 75. Владислав Фомин, 78. Умар Адҳамзода, 79. Асадбек Исломов, 81. Бек Абдуллаев.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:09, 03.07.2019.
Ўқилди: 4944 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик