Кириш Регистрация
18/04 18:00 Хоразм 0-0 Бунёдкор
18/04 20:15 Қизилқум 1-0 Қўқон-1912
19/04 00:00 Эспаньол 1-0 Хетафе
19/04 17:00 Райо Вальекано - Валенсия
19/04 18:00 Лечче - Комо
19/04 18:00 Шўртан - Машъал
19/04 19:00 Бухоро - Насаф
19/04 19:00 Кристал Пэлас - Борнмут
19/04 19:00 Эвертон - Манчестер Сити
19/04 19:00 Вест Хэм - Саутгемптон
19/04 19:00 Брентфорд - Брайтон
19/04 19:15 Барселона - Сельта
19/04 20:15 Нефтчи - Пахтакор
19/04 21:00 Монца - Наполи
19/04 21:30 Мальорка - Леганес
19/04 21:30 Астон Вилла - Ньюкасл
19/04 23:45 Рома - Верона
20/04 00:00 Лас-Пальмас - Атлетико
20/04 14:23 Ҳанновер-96 0-0 Штутгарт
20/04 17:00 Вальядолид - Осасуна
20/04 17:45 Андижон - Динамо
20/04 18:00 Эмполи - Венеция
20/04 18:00 ОКМК - Сўғдиёна
20/04 18:00 Фулхэм - Челси
20/04 18:00 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон
20/04 18:00 Ипсвич - Арсенал
20/04 19:15 Вильярреал - Реал Сосьедад
20/04 20:30 Лестер - Ливерпуль
20/04 21:00 Болонья - Интер
20/04 21:30 Севилья - Алавес
20/04 23:45 Милан - Аталанта
21/04 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао

Неймарнинг «Барселона»га қайтиши тўғрисида Азарнинг фикри қандай?

Баҳо:
+ | -

«Барселона» клуби раҳбарли Неймарнинг трансфери борасида тинимсиз изланишда давом этмоқда. Бу трансфернинг амалга ошиши ҳам тобора ҳақиқатга ўхшаб кўринмоқда. Испаниянинг таниқли нашрларидан бири саналадиган «Марка» журналистлари «Реал Мадрид» футболчиларига Неймарнинг қайтиши борасида саволлар берисди. Улардан айримлари ушбу мавзуга қисқача тўхталиб ўтди.

Тони Кроос

Тўғирисини айтсам, Неймарнинг қайтиши биз учун катта фойда келтириши мумкин. Шу жумладан катта зарар бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Унинг бизга рақиблик қилиши бизни охирги турларнинг сўнгги сонияларига қадар хушёр ўйнашга мажбур қилади. Афсуски, бу трансфернинг амалга ошиши борасида бирорта расмий маълумот шу кунга қадар пайдо бўлганича йўқ. «ПСЖ» уни оиб қолиш учун ҳар хил  услубларни қўллайди ва бразилияликни сақлаб қолишга тиш-тирноғИ билан ҳаркат қилади. Тан олиш лозим, Неймарнинг келиши «Барселона»ни кучайтиради, лекин бу трансфер бизни заррача кучсизлантира олмайди!


Серҳио Рамос

Азар ва Неймар сингари топ даражадаги футболчиларнинг Испанияга келиши жуда ёқимли холат. Улар ички чемпионатинг савияси кўтарилишини таъминлаб беришади. Неймарнинг иқтидорига ҳеч кимда шубҳа йўқ, шундай бўлсада  айтиб ўтишимиз лозим-ки, агарда Неймар «ПСЖ»га ўтиб кетмаганида ҳозир Роналду ва Месси билан бир хил даражадаги футболчига айланган бўлар эди. Унинг «Барселона»га келиши бизни заррача ҳавотирга солаётгани йўқ. «Барселона» ўз таркибини кучайтирганига шубҳам йўқ, лекин биз ҳам қараб турмоқчи эмасмиз! Неймарнинг ортга қайтишидан асосий мақсад - шахсий совринлар ютиш. Бу борада ортиқча гап-сўзга хожат йўқ.

Варан

Мадридда ҳамма Неймарни сўғиниб қолганига шубҳам йўқ. У сингари футболчининг бизга қаршилк қилиши бизни ўсишга мажбур қилади. Агарда бу трансфер расман эълон қилинса, Испанияда янги эра бошланади. Бу сафар Роналду ва Мессиники эмас, Азар ва Неймарнинг даври дея кейинчалик хотирланади бу йиллар. Ўйлашимча, мухлислар ҳам янгича кўринишдаги қарама-қаршиликка бефарқ бўлишмаса керак.

Карим Бензема

Мен Неймар ва унинг қилиқлари ҳақида гапирмоқчи эмасман. Яхшиси, бор эътиборимни ўз ўйинларимни янада яхшилашга қаратганим маъқул. Биз ўз тарихимиздаги энг ёмон мавсумни ўтказдик. Ҳозирда бу муаммолардан чиқиб кетишдан бошқаси шахсан мени заррача қизиқтираётгани йўқ. Биз руҳан янги мавсум учун таътилда ҳам тайёргарлик кўряпмиз. Умид қиламан-ки, Азар бизни янги мавсумда катта ғалабаларга бошлай олади.

Эден Азар

«Реал Мадрид» ва «Барселона» клублари ўртасидаги қарама-қаршилик аллақачон тарихга айланиб улгурган. Бу учрашувлар ҳамма замонларда энг муҳим ва энг томошабоплиги билан қолган учрашувлардан яққол ажралиб туради. «Эл Классико» сўзини эшитган инсон бор-ки, у футболни тушунмасада гап нима  ҳақида бораётганини дарров сезади.  
 Неймарнинг «Барселона» сафига ўтиши бу учрашувларни янада безаб берган бўлар эди. Мен унинг ортга қайтиши тарафдориман. Нега дейсизми? Сабаби, менга кучлиларга қарши тўп суриш доимо ўзгача завқ бағишлаб келган.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:39, 03.07.2019.
Ўқилди: 12113 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz