“Дерби Каунти” клуби бош мураббийи Фрэнк Лэмпард фаолиятини “Челси”да давом эттиради. Лондонликлар клуби 41 ёшли мутахассис билан уч йилга мўлжалланган шартнома имзолади.
Томонлар кеча тунгача давом этган олти соатлик музокаралардан сўнг келишувга эришганлар.
Инглиз мутахассиси жамоада аввалроқ “Ювентус”га йўл олган Маурицио Саррининг ўрнини эгаллайди.
Лэмрард 2018 йилнинг ёзида “Дерби” бош мураббийига айланган эди.