Кириш Регистрация
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 15:00 Сеул 2-2 Санфречче Хиросима
17/02 15:00 Матида Зелвия 3-2 Ченгду Ронгченг
17/02 17:15 Бурирам Юнайтед 2-0 Шангхай Шенхуа
17/02 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-0 Виссел Кобе
17/02 21:00 Ас-Садд 1-4 Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа 0-2 Трактор
17/02 22:45 Галатасарой 5-2 Ювентус
18/02 01:00 Бенфика 0-0 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 1-0 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 0-0 Аталанта

Токио-2020га тескари саноқ берилиши, тантановор куй-қўшиқлар ва “Олимпия куни”нинг бошқа воқеликлари

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Кеча, пойтахтимиздаги “Ҳумо арена”да “Олимпия куни” катта шодиёна билан нишонланди. Айтиш мумкинки, бу байрам барча спорт ихлосмандларини, федерация ва ассоциация вакилларини, қалби жўшқин ёшларни ўзида бирлаштира олди. “Ҳумо арена” атрофида меҳмонлар учун барча спорт турлари бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш этилган бўлса, чинакам тадбир 19:00 да бошланди.

дастур аввалида бошловчилар узоқ ва яқин ўтмишимиздаги, замонимиздаги спорт афсоналарини таклиф этиб, Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси садоси остида тадбирнинг очилиш маросими бошланди. Шундан сўнг мухлисларга “Олимпия куни” ҳақида яна бир бор маълумот берилиб, Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бахнинг байрам табриги эшиттирилди.

Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувохидов, Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва МОҚ раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов сўзга чиқиб, муҳтарам юртбошимиз бошчилигида спортга қаратилаётган эътибор, спортчиларимизнинг халқаро майдонда қайд этаётган юқори натижалари, жисмоний тарбия ва спортнинг ҳаётимиздаги аҳамияти ҳақида тўхталдилар ва спортчиларимизга бўлажак Олимпиада йўлида улкан зафарлар тилаб қолишди.

Тадбирнинг энг эътиборли жиҳатларидан бири Токио Олимпиадасига тескари саноқ берилиши бўлди. Катта аҳамиятга эга мазкур вазифани спорт фахрийлари кенгаши раиси Комилжон Худойберганов, гимнастика афсонаси Оксана Чусовитина ва спортга энди қадам қўяётган ёш вакилларимизлан бири биргаликда бажаришди. Рамзий тугма босилгач, Токио Олимпиадасига роппа-роса 383 кун қолганини ифодаловчи тескари саноқ ҳам ишга тушди.

Cпортчиларимиз нафақат майдонда, балки ижодда ҳам серқирра. Тадбир давомида кўзга кўринган атлетларимиз Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов қаламига мансуб “Ўзбегим” шеъридан парчалар айтиб, мухлисларга адабиёт бобида ҳам намуна эканликларини кўрсатишди. Шундан сўнг театрлаштирилган саҳна кўринишлари, санъаткорлар қўшиғига спортчиларимизнинг бадиий чиқиши кечага янада кўрк берди. Шунинг билан йиғилган мухлислар, спортимиз ва эстрадамиз юлдузлари иштирокида “Олимпия куни”га бағишланган ката гала-концерт бошланиб кетди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 09:50, 07.07.2019.
Ўқилди: 1801 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [7748]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [4091]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3730]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [3372]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [3200]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [2916]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2872]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2851]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2411]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [2116]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.