«Барселона» келаси мавсум учун учинчи формани тақдим қилди. Футболка сариқ рангда яратилган бўлиб, диагонал бўйлаб кўк-анорранг чизиқлар тортилган.
Ушбу форма каталонияликлар футбол академияси «Ла Масия»нинг 40 йиллигига бағишланган бўлиб, жамоанинг 1979 йилги дизайнидан фойдаланилган.