Шу йилнинг 31-январидан бери "Лестер"га ижарага берилган ярим ҳимоячи Юри Тилеманс инглиз клубида тўла ҳуқуқли футболчига айланди.
Белгиялик ярим ҳимоячи "Лестер" билан тўрт йиллик шартнома имзолади, дея хабар беради клуб расмий сайти.
Трансфер қиймати 45 миллион еврони ташкил этди.
Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда 22 ёшли Тилеманс АПЛда 13 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 5 та голлик узатма берди.













