Шу йилнинг ноябрь ойида Таиландда бўлиб ўтадиган анъанавий King’s Cup (Қирол кубоги) халқаро турнирида Осиёнинг тўртта терма жамоаси, хусусан, Ўзбекистон ҳам қатнашиши мумкин. Бу ҳақда Theaseanfootball нашри хабар берди
Араб оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, мусобақа иштирокчи жамоалар учун 2027-йилда бўлиб ўтадиган Осиё кубогига тайёргарлик вазифасини ўтайди.
Турнирда қатнашиши кутилаётган эҳтимолий жамоалар рўйхати:
Ўзбекистон (FIFA рейтингида 50-ўрин)
Уммон (79-ўрин)
Баҳрайн (92-ўрин)
Таиланд (94-ўрин)
“Агар ушбу иштирокчилар рўйхати расман тасдиқланса, мусобақа юқори рақобат остида ўтади. Барча терма жамоалар ушбу турнирдан Саудия Арабистонида ўтказиладиган қитъа биринчилиги олдидан муҳим тайёргарлик ва синов босқичи сифатида фойдаланишни мақсад қилган”, дейилади манбада.
Эслатиб ўтамиз, 2027-йили Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган Осиё Кубоги 7 январидан 5 февралига қадар бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси B гуруҳидан жой олган бўлиб, уларга Баҳрайн, КХДР ва Иордания рақиблик қилади.














