"Атлетико" клуби португалиялик ҳужумчи Жоау Фелишнинг тақдимот маросимини ўтказди.
Футболчи мадридликлар билан 7 йиллик шартнома имзолади. "Матрасчилар" унинг трансфери учун "Бенфика"га 126 миллион евро тўлашди. Шу тариқа, Фелиш "Атлетико" тарихидаги энг қиммат трансферга айланди.
19 ёшли футболчи собиқ клуби сафида жами 87та ўйинда майдонга тушиб, уларда 34та гол урди ва 17та голга узатма берган.