Ўзбекистон миллий жамоаси ва "Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов жамоа бош мураббийи Валерий Карпин ва мавсум режалари ҳақида гапирди.
"Карпин суратига чизгилар? Буни икки оғиз сўз билан билдириб бўлмайди. Албатта, Валерий Георгиевич мураббий сифатида баъзан талабчан ва қаттиққўл бўлиши мумкин, бироқ футболчилар билан жуда очиқ муомала қилади.
Машғулот вақтларида ибораларни тортинмасдан қўллайди, бундан у ёки бу шогирдидан кўнгли тўлмаётганини англаш мумкин. Аммо шахсий мулоқотларда у мутлақо бошқача: ҳамма билан дўстона, барчага дўстона муносабатда.
Ҳозирча раҳбарият билан келгуси йил учун вазифалар ҳақида гаплашмадик. Шубҳасиз, бизни Европа лигаси зонасига тушиш вазифаси кутиб турибди. Буни уддалашга ҳаркат қиламиз", - дейди Шомуродов.