Кириш Регистрация
22/03 00:45 Ювентус 1-1 Сассуоло
22/03 01:00 Лидс 0-0 Брентфорд
22/03 01:00 Севилья 0-2 Валенсия
22/03 16:30 Комо 5-0 Пиза
22/03 17:00 Ньюкасл 1-2 Сандерленд
22/03 18:00 Барселона 1-0 Райо Вальекано
22/03 19:00 Аталанта 1-0 Верона
22/03 19:00 Болонья 0-2 Лацио
22/03 19:15 Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
22/03 19:15 Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест
22/03 20:15 Сельта 3-4 Алавес
22/03 22:00 Рома 1-0 Лечче
22/03 22:30 Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
23/03 00:45 Фиорентина 1-1 Интер
23/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Футбол — ҳалоллик жойи бўлиши керак

Баҳо:
+ | -

Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов Ўзбекистон футболига раҳбар этиб сайланганидан хабарингиз бор. Аслида футбол тепасига катта лавозимдаги одамларнинг келиши катта янгилик эмас, ҳамма гап ўша одам аслида ким экани, футболни қанчалик тушуниши ва ривожлантиришни хоҳлашида.

Хурсанд қиладиган жиҳати шундаки, ЎФАнинг янги Президенти футболдан унчалик ҳам узоқ эмас — айтишларича, у 2008-2009 йилларда Ўзбекистон футбол федерацияси вице-президенти бўлиб ишлаган, «Машъал» клуби президенти бўлган.

Азизовнинг бугунги баёноти футболни анча теран тушуниши, футболимизни йиллар давомида худди каламушдек кемирган тотализатор, келишилган ўйинлар, ҳакамларни сотволиш, уларга босим ўтказиш, футболчилар трансфери ортидан отнинг калласидан откат олиш, болалар футболи ва шунга ўхшаган қанчадан-қанча муаммолардан хабардор эканини кўрсатди. Энг ёққан ибораси шу бўлди: «Футбол — ҳалолик жойи бўлиши керак!» Биз эса футболимизда шунча йил ҳалоллик бўлмагани учун ҳам шу ҳолатдамиз.

Яна бир гап. Агар Абдусалом Азизов футболда келишилган ўйинлар ва тотализаторларни йўқотишга астойдил киришса, йўқота олишига ҳеч кимда шубҳа йўқ. Бунинг учун унда барча нарса бор. Фақатгина астойдил, қатъият билан киришилса, бас.

P.S: Абдусалом Азизовни яқиндан таниган ва бирга ишлаган одамлар унинг ҳалол, меҳнаткаш, бир сўзли ва қатъиятли инсон эканини айтишади. Умид қиламиз ва ишонамизки, ундаги ана шу хислатлар энди ўзбек футболи учун ҳам наф келтиради.

Манба: Қўшни маҳалла телеграм канали
Киритилди: 10:35, 16.07.2019.
Ўқилди: 2500 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик