"Барселона" ярим ҳимоячиси Филипе Коутиньо "Барселона"ни тарк этиш ниятида.
"Барселона" ярим ҳимоячиси Филипе Коутиньо жамоани тарк этиш ниятида.
Sky Sports берган маълумотларга кўра, бразилиялик футболчи ўз фаолиятини давом эттириши учун икки вариантни кўриб чиқмоқда.
Улардан бири "Ливерпуль"га қайтиш, иккинчиси эса ПСЖга ўтиш.
Маълумот учун, Коутиньонинг шартномаси 2023 йилнинг ёзигача амал қилади.
Футболчининг трансфер нархи 90 миллион еврога баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда бразилиялик 58 та ўйинда 11 та гол ва 5 та голлик узатма амалга оширган.