АҚШ миллий соккер лигаси (MLS) доирасида навбатдаги тур ўйини бўлиб ўтди. Златан Ибраҳимович шарафини ҳимоя қилаётган «Лос-Анжелес Гэлакси» ўз майдонида Ғарбий конференция пешқадами — «Лос-Анжелес»ни қабул қилиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эътиборли томони, мезбонларнинг учала голига швециялик футболчи муаллифлик қилди. У бугунги баҳсда "идеал хет-трик" муаллифига айланди. Яъни, Златан ўз тўпларини ўнг ва чап оёқларда, ҳамда бош билан рақиб дарвозасига киритди.
37 ёшли Ибраҳимович MLS'нинг ушбу мавсумида 17та ўйинда майдонга тушиб, ўз голларини 16тага етказди ҳамда тўпурарлар пойгасида 2-ўринга кўтарилиб олди.
Тўпурарлар рўйхатини «Лос-Анжелес» ҳужумчиси Карлос Вела 21та гол билан бошқармоқда. У бугун "дубл"га эришди.