Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Эден Азар янги жамоасидаги ўйинидан норози

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» жамоасининп бу мавсумдаги энг катта трансфери саналадиган Эден Азар куни кеча «Бавария»га қарши кечган  баҳсдан сўнг интервью берди. Ҳозир  икки жамоанинг мураббийлари ва Эден Азар томонидан ўйин ҳақида билдирилган фикрлар билан танишиб чиқамиз

Зидан

Мен учрашувнинг натижасидан қониқмадим, лекин айрим футболчиларнинг ўйинларидан кўнглим тўлди. Янги мавсумга тайёргарлик ажойиб ўтмоқда. Бугунги учрашув бизнинг илк ўйинимиз эди. Бундан ташқари жуда кўп ўйинчи алмаштирганимиз ўйин сифатини тушуриб юборади. Бизни олдинда катта ва машаққатли йўл кутмоқда. Бейл жамоадан кетиш арафасида тургани боис уни майдонга тушурмадим. У бизнинг режаларимизда йўқлиги учун ундан фойдаланишнинг хожати йўқ. Умид қиламанки, унинг муаммосини эртага ҳал этамиз. Қўлимиздан келгунча унинг бошқа кубга ўтишини таъминлашга ҳаракат қиламиз.

Нико Ковач

Бу мусобақада омадсиз старт олган бўлсакда, бугун ўзим кўришни истаган «Бавария»ни майдонда кўрдим. Биз тинимсиз ҳужум қилдик. Тўғри , «Реал Мадрид» ҳам ҳужумга ўтди, бироқ бугун биз улардан фаолроқ кўриндик. 2 ҳафтадан сўнг «Бавария»ни супер кубок учрашуви кутиб турибди. Ўша учрашувга қадар ҳар-хил услубларни қўллаб кўришда давом этамиз. Жамоа ўйин давомида ўзини бўш қўйди ва ўйинни бир киши кам бўлиб якунладик.
Янги мавсум олдидан катта мақсадлар қўйганмиз. Олдимизда муҳим учрашувлар бизни кутиб турибди. Бу клуб футболчилари жамоа шарафини ҳимоя қилиш нақадар муҳим эканлигини жуда яхши билишади. Биз ўтган мавсумда ички чемпионат ва кубок баҳсларида ғолиб чиқдик. Эндиги навбат ЙЧЛда муносиб иштирок этиш. Янги мавсумда ўтган йилги натижаларни қайталаш мушкул бўлсада, ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушамиз. Биз шундай тўп сурамизки, бизга қарши майдонга тушган барча жамоалар 100 фоиз куч билан тўп суришга мажбур бўлади.

Эден Азар

Мен янги жамоам учун норасмий бўлсада дебют қилганимдан мамнунман. Ҳали ҳаммаси олдинда. Мен бугунги учрашувдаги ҳаракатларимдан ва жамоамизнинг ўйинидан қониқмадим. Бу ўртоқлик учрашуви бўлсада, биз бугунги ўйин давомида кўплаб вазиятларни кўкка совурдик. Бизда бундай имкониятлардан жуда кўп бўлди. Шунга қарамасдан, мен шундай клубнинг бир бўлаги сифатида илк учрашувда майдонга тушганимдан хурсандман. Эндиликда ишлашда давом этаман ва жамоам учун янги совринларни ютишга бор кучим билан ҳаракат қиламан. Мен янги мавсумни озру қилиб кутяпман, айниқса «эл-классико»да ўз кучимни синаб кўриш ҳақида ўйласам вақт тўхтаб қолаётгандек туюлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:39, 21.07.2019.
Ўқилди: 15539 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.