Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

“Навбаҳор” ёшлари “Раш-Милк”га мағлуб бўлди

Баҳо:
+ | -

Анвар Ҳафизов мураббийлик қилаётган “Навбаҳор - U-21” ёшлар жамоаси 2-давра баҳсларига жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

Ёшларимиз давралар оралиғидаги ўқув-машғулот йиғинини 10-17 июль кунлари Косонсойда ўтказишганди.

Анвар Ҳафизов шогирдлари бугун Про-Лига вакили, Шаҳрихоннинг “Раш-Милк” жамоасига қарши назорат-синов баҳси ўтказишди.

Кескин курашлар остида кечган мазкур ўйиннинг 1-бўлимида мезбонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди ҳамда танаффусга 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишди.    

Раш Милк Навбаҳор дубль 1

Танаффусдан сўнг, Анвар Ҳафизов шогирдлари ҳужумкорликни кучайтириб, мувозанатни тиклашга ҳаракат қилишди ҳамда “Раш-Милк” дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Аммо айрим вазиятларда майдон эгалари дарвозабони ўз маҳоратини намойиш этиб, хавфни бартараф этган бўлса, баъзи ҳолатларда ёшларимизнинг зарбаларига аниқлик етишмади.

Бундан ташқари, ёшлар жамоамиз вакили Шерзод Ғуломжонов қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этди.

Натижада Анвар Ҳафизов шогирдлари янада қийин аҳволда қолишди ва эндиэътиборни кўпроқ ҳимояга қаратишга мажбур бўлишди.

Раш Милк Навбаҳор дубль 3

Учрашув якунига қадар 1:0 ҳисоби ўзгармай қолди ҳамда ёшлар жамоамиз ушбу ушбу ўртоқлик баҳсида мағлубиятни тан олишга мажбур бўлди.       

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 22:08, 21.07.2019.
Ўқилди: 2093 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4126]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3529]

«Реал»нинг ички маълумотларини матбуотга тарқатишда гумон қилинаётган футболчи ким эканлиги маълум [2916]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2224]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2118]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2052]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [1982]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1864]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1740]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1431]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик