Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зайниддин Зидан жамоанинг янги футболчиси Эден Азар ҳақида фикр билдирди.
“Мен "Реал"га келганимда ёшим 29да эди. Бу ерда 5 йил ўйнадим ва яхши тўп сурдим дейишим мумкин. Азарда ҳам шунга ўхшаш вазият.
У ҳам шундай футболчи, биз бунга ишонамиз. Азар бизга кўп нарса бера олади”, дейди Зидан.