Бокс дунёдаги энг томошабоп спорт турларидан бири бўлибгина қолмай, энг даромадлиси ҳамдир. Машҳур Форбс журнали дунёнинг энг бадавлат боксчилари рўйхатини эълон қилди. Бугун айнан шу рейтинг асосида дунёнинг энг бадават 5 та боксчиси билан танишишингиз мумкин.
5 – ўрин. Жорж Форман
Бу рейтингни америкалик боксчи очиб беради. Афсонавий Жорж Форман 1973-1976 – йилларда «The Ring» талқинига кўра йилнинг энг кучли боксчиси бўлибгина қолмай, 1994 – йил 45 ёшида WBO ва IBF камарлари учун чемпионлик жангида ғолиб чиқиб дунёни ларзага келтирган эди. Бундан ташқари Форман ўз вақтида боск қироли Муҳаммад Алининг рақиби сифатида эътироф этилгани таҳсинга сазовор. Боксчи кариераси давомида 81 та жангда иштирок этиб, 76 бор ғалаба қозонган. Унинг асосий даромади реклама роликларидан десак, адашмаган бўламиз. Форман қарийиб 10 йил давомида электр грил ва печларни ишлаб чиқарувчи фирманинг юзи сифатида кўплаб рекламаларда суратга тушиш ортидан 200 миллион доллар фойда қилган. Бундан ташқари унинг Техас штатида ўз фермаси мавжуд. Боксчининг умумий даромади 230 миллион долларни ташкил этади
4 – ўрин. Менни Пакьяо
Рейтингнинг 4 – поғонасини Филиппинлик актёр, сиёсатчи, қўшиқчи Менни Пакияо эгаллайди. Қаҳрамонимиз 8 та вазнда чемпионликни қўлга киритган ягона инсон ҳисобланади. Унинг бу рекорди шу кунга қадар бирорта боксчи томонидан янгиланиши даргумон. Менни «The Ring» нашри томонидан бир неча маротаба вазн тоифасидан қатиий назар энг кучли боксчи деб эътироф этилган. Бундан ташқари Американинг «Спорт» нашри томонидан «йилнинг энг яхши спортчиси» деб эътироф этилган. Қисқача қилиб айтганда, у дунёнинг энг таниқли боксчиларидан бир саналади. 2015 – йилда Флойд Маювезер билан бўлган жанг учун қаҳрамонимиз 140 миллион доллор гонорар олган эди. Унинг умумий бойлиги 490 миллион долларни ташкил этади.
3 – ўрин. Леннокс Льюис
24 – олимпиада ғолиби, супер оғир вазн қиролларидан бири саналадиган Британиялик боксчи катта гонарарлари эвазига эмас, шунчаки боксдан тушган пулларни тўғри сарфлагани учун бу рейтингнинг 3 – ўринига жойлашди. Гап шундаки, кариерасини Кличколарнинг каттасини мағлубиятга учратгач якунлаган Леннокс кўчмас мулк саводисига киришиб кетади. Ҳозирда унинг Маями штати ва Гавая оролларида, Канада ва Британияда кўчмас мулклари мавжуд. Бундан ташқари қаҳрамонимиз реклама роликларида ҳозирги кунга қадар фаол. Ҳозирда спортчининг 600 миллион доллардан ортиқроқ маблағи мавжуд.
2 – ўрин. Оскар Де Ла Ҳойя
1992 – йилда бўлиб ўтган Олимпияда ғолиби, 6 карра жаҳон чемпиони, америкалик Оскар Де Ла Ҳойяни танимайдиган Бокс ишқибози бўлмаса керак. «Тилла бола» лақабли боксчи ажойиб жангларидан ташқари, ажойиб интервьюлари билан ҳам жуда машхур. Унинг журналислтар билан учрашувлари катта қизиқш билан кутиб олинади. Бундан ташқари собиқ бокчи ҳозирда «Голден Бой» компаниясининг эгаси саналади ва ҳар йили бир нечта шов-шувли жангларни ташкиллаштиради. Шу кунга қадар Оскар 696 миллион доллардан кўпроқ ишлаб топишга улгурди.
1 – ўрин. Флойд Мейвезер
Енгилмас Флойд профессионал боксда 50 та жанг ўтказган бўлса, шунинг барчасида ғалаба қозонгани билан эмас, энг кучли бўксчиларни мағлубиятга учратгани билан катта машҳурликка эришган десак, адашмаган бўламиз. Унинг рўйхатида Оскар Де Ла Ҳоя, Менни Пакьяо, Мигел Котто, Заб Жуда сингари кучли боксчилар борлиги етмаганидек, қаҳрамонимиз UFC юлдузи Конор Макгрегор устидан ҳам ғалаба қозонишга муваффақ бўлган. Флойд Бокс тарихидаги энг катта гонорар қўйилган 4 та жангда иштирок этган ягона бўксчи саналади. Спортчининг бойлиги 1 миллиардан ортиқроқ эканлигини расман эълон қилинган. Бундан ташқари спортчи бир нечта бизнеслар билан ҳам фаол шуғулланиб келмоқда.