"Рома" ярим ҳимоячиси Стивен Нзонзи фаолиятини Лига 1да давом эттириши мумкин.
30 ёшли футболчи Монакога ўтишга яқин турибди, деб хабар беради Vosse Giallorossa Messagerro манбасига асосланиб.
Маълумот учун, Нзонзи ўтган йили ёзда "Севилья"дан "Рома"га кўчиб ўтган эди.
Эслатиб ўтамиз, Нзонзи ўтган мавсумда А Серияда 30 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голлик узатма амалга оширган.