"Барселона" нинг собиқ ҳимоячиси Томас Вермален фаолиятини Японияда давом эттириши мумкин.
Marca хабарига кўра, 33 ёшли футболчи Виссел Кобе билан шартнома имзолашга яқин турибди.
Айни пайтда футболчи Японияда, битим яқин орада эълон қилиниши мумкин.
Маълумот учун, "Барселона"нинг собиқ футболчилари Андрес Иниеста ва Давид Вилья ҳам "Виссел Кобе" шарафини ҳимоя қилишади.
Эслатиб ўтамиз, Вермален ушбу ёзда "Барселона" билан шартнома муддати тугаб жамоани тарк этган эди.