Ушбу рукндаги сўнгги маълумотлар билан таништиришда давом этамиз.
«Барселона»нинг трансфер режаси маълум
Католониянинг «Барселона» жамоаси ўз трансфер сиёсати борасида сўнгги қарорга келди. Унга кўра жамоа ёзги трансфер ойнаси чоғида 150 миллион евро ишлаб топиши шарт.
Каталония клуби бунча пулни ишлаб топпиш учун Рафиня, Артуро Видал, Иван Ракитич, Умтити, ва Малкомни сотиб юбормоқчи. Гап шундаки ўз даромадининг катта қисмини футболчиларга маош қилиб берувчи клуб шу йўсинда Гризман ва Де Йонг учун сарфлаган пулларини чиқариб олмоқчи.
Эслатим ўтамиз, «Барселона» Антуан учун 120 миллион евро сарфлаган бўлса, Де Йонг учун 75 миллион евродан воз кечди.
Ҳедира АПЛ жамоаси эътиборида
«Sky Sport» нашри тарқатган хабарларга кўра, «Ювентус» жамоасининг германиялик футболчиси Сами Ҳедира ўз фаолиятини АПЛда давом эттиришга жуда яқин турибди.
Ҳозирда футболчи билан Ангилиянинг «Вулверҳемтон» жамоаси шартнома тузишга яқин турибди.
«Бўрилар» мавсум олдидан кучли 6 та жамоадан бири бўлишни олдиларига мақсад қилиб қўйган ва шу сабаб трансфер бозорида фаол бўлишга урунмоқда.
Футболчининг таҳминий трансфер қиймати 7 миллион еврони ташкил этсада, АПЛ клуби футболчи учун бундан камроқ бериб ўйинчини қўлга киритиши мумкин. Сабаби, «Юве» устози Сарри футболчини ўз режасида йўқлигини эълон қилди. Шу фактор эвазига футболчини арзонроқ қўлга киритиш мумкин.
«Реал Мадрид» ҳужумчидан қутулмоқчи
«Қироллик клуби» устози Зайниддин Зидан «А С» нашрига берган интервьюсида Мариано Диазнинг ҳизматларига эҳтиёж сезмаётганини эълон қилди. Айнан шу сабабли, «Реал Мадрид» Мариано Диаз борасидаги ҳамма таклифларни кўриб чиқишга тайёр эканлигини билдирди.
Ҳужумчининг ўзи бошқа клубга ўтишни истамаётган бўлсада, унинг келажаги бошқа клубда давом эттадиган кўринади. Ҳозирда футболчининг ҳизматлари билан «Эвертон», «Интер» ва «Милан» жамоаси қизиш билдирмоқда.
Футболчининг «Реал Мадрид» билан тузган шартномаси 2023 – йилга қадар мўлжалланган бўлиб унинг трансфер қиймати 25 миллион еврони ташкил этади.
Боатенг ортга қайтиши мумкин
«Сассуоло» жамоаси ярим ҳимоячиси Принс Боатенг ўз фаолиятини «Бундеслига»да давом эттириши мумкин. Футболчининг ҳизматлари билан «Айнтрахт» қизиқмоқда. Боатенг учун бу жамоа бегона эмас, Сабаби, 2017/18 – йилги мавсумларда футболчи айнан шу жамоа шарафини ҳимоя қилган эди.
Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини «Барселона»да ўтказган футболчининг трансфери борасида музокаралар давом этмоқда.
«Тоттенҳем» шов – шув кўтариши мумкин
«Daily Mail» нашрининг хабар беришича, Дибаланинг келажаги «Тоттенҳем» билан боғланиши мумкин. Машхур нашр томонидан тарқатилган хабарларга кўра шахсан Почетинонинг ўзи ватандошининг ҳизматига муҳтожлик сезмоқда.
«Тоттенҳем» футболчини қўлга киритиш мақсадида «Ювентус» билан музокараларни бошлаб юборди. Дибаланинг тахминий трансфер қиймати 80 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. «Шпорлар» раҳбари жамоани янги даржага олиб чиқиш учун супер футболчи харид қилмоқчи эканлигини расман эълон қилган эди. Аввалига жамоа Бейлни харид қилишни режалаштирган эди лекин, футболчининг жуда катта маоши уларни фикрдан қайтишга мажбур қилган эди. Эндиликда жамоа Дибалани қўлга киритиш учун жиддий ишга киришган.
«Барселона» футболчиси Италияга йўл олиши мумкин
Машхур "ESPN" нашри тарқатган хабарга кўра «Барселона» жамоаси ярим ҳимоячиси Рафиня Алкантара Италиянинг «Фиорентина» жамоаси эътибор марказида турибди.
«Фиорентина» жамоаси футболчининг трансферини тўлиқ сотиб олишни режалаштирмоқда. Ҳозида Рафиня ва «Барселона» ўртасидаги шартнома якунланишига бир мавсум қолмоқда ва шу сабаб «Барселона» уни эркин агентга айланишидан аввал сотиб юборишни режалаштирмоқда.
Футболчининг трансфери борасида музокаралар старт олган. Унинг тахминий нархи 15 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Бундан бир неча кун илгари «Валенция» футболчини ижарага олиш борасида «Барселона»га расмий таклиф жўнатган эди. «Барселона» ўз футболчиси фақатгина сотиб юбориши мумкинлигини расман эълон қилган эди.