Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Карлес Аленья раҳбариятдан норози эканлигини яшириб ўтирмади.
“Раҳбарият мени огоҳлантирмай туриб де Йонгга 21-рақамни беришга ваъда берди. Бу воқеа менда ёмон таассурот қолдирди. Ҳеч бўлмаса бу ҳақида менга айтишлари керак эди”, - дейди Аленья.
Маълумот ўрнида, Аленья ўтган мавсум 17 та ўйинда майдонга тушиб иккита гол урди.