"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе Тошкентда "Қўқон-1912" билан учрашувдан сўнг матбуот анжуманида фикрларини билдирди.
- Танаффусдан сўнг бошлаб олиш ҳар доим қийин бўлади. Жароҳат олган футболчиларни сафга қайтиши, етакчиларнинг эса яна аввалги суръатни тиклаб олиши осон кечмайди. Мен бугун жуда ҳам асабийлашдим. Сабаби "Қўқон-1912" билан ўйнаш ҳар доим қийин бўлган. Биз бугун уч очкога ҳақли эдик. Илк қадамни бошладик ва мухлисларга раҳмат айтаман. Кўплаб вазиятлар юзага келтирдик. Хатолар бўлди, улар ҳар бир баҳсда учрайди.
"Локомотив" билан 11 очколик фарқни катта дея олмайман. Ҳар бир рақибни хурмат қилиш керак. Мавсум энди бошланди. Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Менга бу йилги ва ўтган йилги чемпионат ҳам ёқади. "Локомотив" ҳамда "Пахтакор" каби жамоалар чемпионатнинг етакчилари. Чиройли ўйин кўрсатаётган "Бунёдкор" ва "Насаф"ни ҳам унутмаслик керак. Бошқаларни ҳурмат қилган ҳолда "Сўғдиёна", АГМК, "Навбаҳор", "Металлург" клубларига қарши ўйнаш ҳам қийин кечади.
Меҳмондаги ҳар бир учрашув мушкул кечади ва очко олиш ҳам осон бўлмайди. Ҳар бир ўйинга рақиб ким бўлишидан қатъий назар яхши тайёрланамиз. Мағлубият ҳақида савол бермасликларингизни сўрайман, сабаби биз доим максимал натижага ҳаракат қиламиз. Ҳозир 14 турни ўтказдик. Ҳали терма жамоадаги ўйинлар бор. Ундан кейин эса чемпионат доирасида яна 12 ўйин кутиб турибди.