Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Audi cup. «Тоттенхэм» «Реал»ни мағлуб этиб, финалга чиқди (видео)

Баҳо:
+ | -

Германияда Audi cup мусобақасининг ярим финал босқичи доирасида дастлабки ўйин бўлиб ўтди. Мадриднинг «Реал» клуби «Тоттенхэм»га имкониятни бой берди.

Учрашувнинг 22-дақиқасида ҳисоб очилди. Ҳарри Кейн дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва Навасни доғда қолдирди. Танаффусга қадар мадридликлар кўпроқ ҳужум уюштиришди, аммо улар вазиятлардан фойдалана олишмади. Жумладан, Бензема яқин масофадан дарвоза томон аниқ зарба бера олмади.

Иккинчи бўлимда лондонликлар рақибга кўп ҳужум қилиш имконини беришмади. Аксинча, ўзлари 2та қулай имконият яратишди. Кейлор Навас ҳар иккала вазиятда "Реал"ни муқаррар голлардан қутқарди.

Шу тариқа, "Тоттенхэм" Audi cup финалига чиқди. Ҳал қилувчи ўйинда "шпорлар" "Бавария" - "Фенербахче" жуфтлиги ғолибига қарши майдонга чиқади. "Реал" эса эртага учинчи ўрин учун ўйинда иштирок этади.

Audi cup, ярим финал. 21:00
«РЕАЛ» - «ТОТТЕНХЭМ» – 0:1 (0:1)
Гол: 0:1 – Кейн (22)
«Реал»: Навас, Карвахаль (Одриосола, 80), Рамос, Варан (Начо, 65), Марсело (Де Ла Фуэнте, 80), Лукас Васкес (Вальверде, 65), Кроос (Винисиус, 64), Модрич (Сеонане, 80), Азар (Иско, 80), Бензема (Мариано, 80), Родриго (Кубо, 80).
«Тоттенхэм»: Гассанига (Льорис, 46), Фойт (Танганга, 46), Алдервейрелд (Лукас, 46), Вертонген (Санчес, 46), Роуз (Георгиу, 46), Уинкс (Уокер-Питерс, 46), Ндомбеле (Сиссоко, 46), Ламела (Алли, 46), Эриксен (Скипп, 46), Сон (Нкуду, 66), Кейн (Парротт, 66).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:55, 30.07.2019.
Ўқилди: 6612 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.