"Лилль" клуби "Трабзонспор" ярим ҳимоячиси Юсуф Язижийни сотиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.
Ушбу трансфер 16,5 миллион еврога тенг бўлди. Бу "Лилль" тарихидаги энг қиммат трансфер бўлди. Туркиялик футболчи францияликлар билан 5 йиллик шартномага имзо чекди.
22 ёшли футболчи 2017 йилдан бери "Трабзонспор" сафида ўйнаб келаётган эди. У трабзонликлар сафида 100та ўйинда майдонга тушиб, уларда 22та гол урди ва 21та голга узатма берди. Юсуф Туркия терма жамоаси сафида 14та ўйин ўтказган.