Кириш Регистрация
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна 2-3 Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 0-0 Андижон
19/04 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси

Ўсмирларимиз ўзбек бокси тарихида янги саҳифа очишди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Қувайтда бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди.

Мазкур мусобақа 14 вазн тоифасида ўтказилган бўлиб, улардан 12 тасида терма жамоамиз вакиллари финалга чиққан. Бироз аввал мусобақанинг барча жанглари якунига етди.

Қувонарлиси, 12 нафар боксчимиздан 10 таси финал жангида ғалаба қозониб, ўз вазн тоифасида Осиё чемпиони, деган шарафли номга сазовор бўлди. Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ушбу қитъа биринчилигида 10 та олтин, 2 тадан кумуш ва бронза медаллари билан юртимизга қайтиб келишади. Бундай натижадан кейин умумжамоа бўйича рақамларга эътибор беришга ҳеч ҳожат йўқки, вакилларимиз бу борада, шубҳасиз, биринчи! Бугун ўтказилган финал жангларининг натижалари:

-35 кг: Ҳумоюнмирзо Абдурасулов – Бекзат Эргешов (Қирғизистон)
-37 кг: Ҳожиакбар Маҳмудов – Арян (Ҳиндистон)
-40 кг: Фаррух Тўлаганов – Алишер Ўрозбоев (Туркманистон)
-43 кг: Умидилло Абдурасулов – Довлет Нурмуродов (Туркманистон)
-46 кг: Бобурбек Бобожонов – Лофранцо Реймонд (Филиппин)
-49 кг: Лазизбек Тўлқинов – Вишвакарма Винай (Ҳиндистон)
-52 кг: Далержон Бозоров – Амангелди Максудов (Қирғизистон)
-55 кг: Жаҳонгир Нарзиев – Малик Прит (Ҳиндистон)
-58 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов – Сингх Яшвардхан (Ҳиндистон)
-61 кг: Мирзоб Некбоев – Виктор Литвинов (Қозоғистон)
-64 кг: Шавкатжон Болтаев – Саини Гуаров (Ҳиндистон)
-67 кг: Шаҳбоз Ҳамидуллаев – Батирхан Болтаев (Қозоғистон)

Мусобақада олтин медални қўлга киритган боксчиларимиз:
-35 кг: Ҳумоюнмирзо Абдурасулов
-37 кг: Ҳожиакбар Маҳмудов
-40 кг: Фаррух Тўлаганов
-43 кг: Умидилло Абдурасулов
-46 кг: Бобурбек Бобожонов
-49 кг: Лазизбек Тўлқинов
-52 кг: Далержон Бозоров
-55 кг: Жаҳонгир Нарзиев
-61 кг: Мирзоб Некбоев
-64 кг: Шавкатжон Болтаев

Кумуш медаль эгалари:
-58 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов
-67 кг: Шаҳбоз Ҳамидуллаев

Бронза медаль эгалари:
-70 кг: Айназар Кенесбаев
+70 кг: Ҳусанбой Риҳсибоев

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бундай юксак натижа билан Ўзбекистон бокс федерацияси, ўсмирлар терма жамоаси ва мураббийлар штабини муборакбод этади.

Манба: Olympic
Киритилди: 21:47, 08.08.2019.
Ўқилди: 7042 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик