Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Лига Кубоги: «Динамо» - «Андижон» учрашуви нега вақтлироқ бошланади?

Баҳо:
+ | -

14 август куни Ўзбекистон Лига Кубоги чорак финал учрашуви доирасида “Динамо” жамоаси Самарқандда “Андижон” билан ўйинда ярим финал йўлланмаси учун кураш олиб боради.

ПФЛ расмий сайти 14 август кунги Қўқон ва Самарқанддаги ўйинлар соат 17:00да бошланишини эълон қилди. Иш куни саналмиш чоршанба кунги учрашув вақти ёзнинг иссиқ кунида нисбатан барвақт пайтда белгиланганлиги аксарият мухлисларнинг эътирозларига сабаб бўлиши мумкин. Шу боис бунинг сабабларини келтирамиз:

1. Ўзбекистон Лига Кубоги чорак финал баҳси бир ўйиндан иборат бўлиб, учрашув 90 дақиқа эмас, дуранг натижа бўлиб қолган тақдирда 120 дақиқа ва пенальтилар сериясигача давом этиши мумкин. Ҳозирда “Динамо” стадиони ёритгичлари замонавий ёритгичлар билан янгиланаётгани ва ҳали тўлиқ тайёр эмаслиги боис, ўйиннинг кечки вақтга қадар давом этиши эҳтимоли инобатга олиниб, учрашув 18:00 эмас, бир соат олдироқ 17:00да бошланади.

2. Шунингдек, чорак финал доирасидаги 4 та учрашув ҳам 14 август куни ўтказилиши ва барча учрашувлар ТВ-трансляция қилиниши режалаштирилгани боис, Самарқанддаги «Динамо» - «Андижон» ва Қўқондаги «Қўқон-1912» - «Насаф» учрашувлари 17:00да, Тошкентдаги «Пахтакор» - «Шўртан» ва Олмалиқдаги АГМК – «Металлург» ўйинлари эса 19:15 бошланиши белгиланган.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 11:34, 12.08.2019.
Ўқилди: 2660 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.