Кириш Регистрация
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия
28/06 02:00 Панама - Англия
28/06 02:00 Хорватия - Гана
28/06 04:30 Конго ДР - Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия - Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

Пойтахтнинг 508 маҳаллалари орасида энг кучли чарм тўп усталари аниқланди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Республикамиз бўйлаб соғлом турмуш тарзи, жисмоний тарбия ва спорт тарғиботи йўлида бир қатор самарали дастурлар шакллантирилган бўлиб, улар ёрдамида аҳолининг кўплаб қатламини оммавий спортга жалб этишга муваффақ бўлинмоқда. Кеча пойтахтимизда анъанавий “Чарм тўп” мусобақасининг финал босқичи ўз якунига етди.

2 августда старт олган турнир Тошкент шаҳридаги 508 маҳалланинг футболсевар йигитлари ўртасида ташкил этилди. Регламентга кўра, мусобақада 18-30 ёш оралиғидаги ёшлар ўзаро баҳс олиб боришди. Даставвал, маҳалла, сўнг туманлараро миқёсда ўтказилган чемпионатда кеча пойтахтимиздаги Бектемир туманининг «Иқбол» ва Юнусобод туманидан келган «Отчопар» жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Кескин ва муросасиз кечган ўйинда Бектемир тумани ёшлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мусобақа якунида барча ғолиб ва совриндорлар, шунингдек, “Энг яхши дарвозабон”, “Энг яхши ҳимоячи”, “Энг яхши ҳужумчи”, “Энг яхши тўпурар” ҳамда “Намунали жамоа” номинациялари бўйича лауреатлар ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди. Шу тариқа, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил этилаётган мазкур мусобақанинг Республика босқичига «Иқбол» жамоаси йўл олди. «Чарм тўп» турнирининг финал босқичи энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида ўтказилади. Эътиборингизга финал баҳси ва тақдирлаш маросимидан фотосуратларни ҳавола қиламиз:

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 17:21, 14.08.2019.
Ўқилди: 3310 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ибраҳимович Леаунинг Ўзбекистонга урган голи ҳақида гапирди [6582]

«Реал» Энцо Фернандес учун икки футболчисини беришга тайёр [4554]

Англияда Рэшфорднинг катта молиявий талабларини қондира оладиган клуб топилди [3085]

Моуриньо «Реал» ўйинини қайси юлдуз атрофида қурмоқчи эканлигини аниқлаб олди [2913]

«Барселона» Альварес учун рекорд даражадаги сумма таклиф қилишга тайёр [2856]

ЖЧ-2026да қайси клуб вакиллари энг кўп гол урмоқда? [2119]

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси ЖЧ плей-офф босқичига чиқиш имкониятларини баҳолади [1879]

Месси Аргентина терма жамоасининг навбатдаги ўйинида майдонга тушадими? [1813]

ЖЧ-2026: Туркия 90+8-дақиқадаги гол эвазига АҚШни мағлуб этди, Парагвай ва Австралия ўйинида ҳисоб очилмади [1777]

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланишини танқид қилди [1754]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик