Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

АПЛ. «Манчестер Сити» - «Тоттенхэм» ўйинидан жанговар дуранг қайд этилди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 2-тури доирасида марказий ўйин бўлиб ўтди. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида "шаҳарликлар" ҳисобни очишди. Де Брюйне томонидан етказилган узатмани Стерлинг бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Орадан атиги 4 дақиқа ўтиб ҳисоб тенглашди. Ндомбеленинг узатмасидан кейин Эрик Ламела тўпни эгаллади ва кутилмаганда 20 метрлардан зарба берди. Буни кутмаган Эдерсон тўпни қайтара олмади.

Баҳснинг 35-дақиқасида майдон эгалари яна бир марта олдинга чиқиб олишди. Кейин де Брюйне бу сафар қанотдан ажойиб узатма берган бўлса, Агуэро тўпни рақиб дарвозасига йўллаб қўйди. Бўлим сўнгида мезбонлар яна иккита хавфли вазият яратишди. Гюндоганнинг зарбасига бироз аниқлик етишмаган бўлса, Зинченконинг зарбасини Льорис қийинчилик қайтарди.

Иккинчи бўлим бошида "Сити" кетма-кет 3та имкониятдан фойдалана олмади. Бунинг учун "шпорлар" уларни жазолади. Захирадан тушганига 20 сония бўлган Лукас Моура ҳисобни тенглаштирувчи гол муаллифига айланди.

Қолган дақиқаларда хавфли вазиятлар бўйича устунлик Гвардиола шогирдлари томонида бўлди. Ҳаттоки, улар қўшиб берилган дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилишди. Аммо VAR голни бекор қилди. Боиси, бурчак тўпи ўйинга киритилган вазиятда Ляпорт қўли билан ўйнаган экан.

Шу тариқа, "Манчестер Сити" 2 очкодан маҳрум бўлган бўлса, "Тоттенхэм" муҳим бир очкони қўлга киритди.

АПЛ, 2-тур
Манчестер Сити – Тоттенхэм 2:2 (2:1, 0:1)
Голлар: 1:0 – 20 Стерлинг, 1:1 – 23 Ламела, 2:1 – 35 Агуэро, 2:2 – 56 Лукас Моура.
Манчестер Сити – Эдерсон, Зинченко, Лапорт, Отаменди, Уокер, Родри Эрнандес (Сильва, 78), Гюндоган, Бернарду Силва (Марез, 80), де Брюйне, Стерлинг, Агуэро (Габриэл Жезус, 66).
Тоттенхэм – Льорис, Санчес, Уокер-Питерс, Роуз, Алдервейрелд, Уинкс (Лукас Моура, 56), Эриксен (Скипп, 90), Сиссоко, Ламела (Ло Чельсо, 85), Ндомбеле, Кейн.
Огоҳлантиришлар: Стерлинг (26).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:36, 17.08.2019.
Ўқилди: 6943 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.