Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

“Металлург” – “Навбаҳор”, превью

Баҳо:
+ | -

Мамлакат миллий чемпионатининг 18-турида "Металлург" ўз майдонида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасини қабул қилади. Мазкур жамоалар бугунгача кучлилар сафида 45 марта тўқнаш келишган. Бугунгача ортда қолган ўйинларнинг 12 тасида бекободликлар ғалаба қозонишган бўлишса, 20 баҳсда водийликлар зафар қучишган. 13 та учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган. Очколарни баҳам кўришган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбатидаги фарқ рақибларимиз фойдасига – 46:65. Ушбу жамоаларнинг ўзаро қарама-қаршиликларидаги энг йирик ҳисоб 2003 йили қайд этилган. Ўшанда “Металлург” «Навбаҳор»га 0:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган. Бу бекободликларнинг олий лига баҳсларидаги ҳам энг йирик мағлубияти ҳисобланади. Уч мавсум муқаддам “Металлург” “Навбаҳор”ни 5:1 ҳисобида доғда қолдириб, бу жамоалар тўқнашувидаги йирик ғалабасини расмийлаштирди. Унгача бекободликлар “Навбаҳор”ни муқаддам учта тўп фарқи билан ютганди.
Бу йилги мавсумда жамоаларнинг Наманганда ўтган ўйинида ҳисоб очилмаганди – 0:0.

Жамоаларнинг Бекободда ўтказилган сўнгги бешта учрашуви:

2018 “Металлург” – “Навбаҳор” – 1:0
2018 “Металлург” – “Навбаҳор” – 0:0
2017 “Металлург” – “Навбаҳор” – 0:0
2016 “Металлург” – “Навбаҳор” – 5:1
2015 “Металлург” – “Навбаҳор” – 2:3

Танишинг, рақибимиз: “Навбаҳор” (Наманган)

“Навбаҳор” мамлакатимизнинг энг номдор жамоаларидан бири ҳисобланади. Мустақиллик йилларида наманганликлар бир марта Ўзбекистон чемпиони (1996) бўлишди. Уч марта Ўзбекистон кубогини бошлари узра баланд кўтаришган бўлишса (1992, 1995, 1998), бир марта суперкубок соҳиблари ҳам бўлишган (1999).

Шунингдек, “Навбаҳор” чемпионатларимизда 8 марта бронза медали билан тақдирланган ва бу борада фақатгина Қаршининг “Насаф” жамоасидан ортда қолаяпти, холос.

Наманган шаҳрида футбол клубига 1974 йилда асос солинган бўлиб, у турли йилларда “Текстильшик” (1974-80), “Автомобилист” (1984-87) номлари билан юритилган. 1981-83 ҳамда 1988 йилдан то ҳозирги кунгача “Навбаҳор” номи билан ўйнаб келаяпти.

Жамоанинг Ўзбекистон чемпионатларидаги тўпурари Шуҳрат Мирхолдиршоев ҳисобланади. У наманганликлар таркибида ўтказган 144 ўйинида рақиблари дарвозасига 127 та гол киритган. У фаолияти давомида жами 222 та гол киритиб. Геннадий Красницкий клуби аъзоси бўлган.

“Навбаҳор” бугунгача Ўзбекистон чемпионатларида 799 та учрашув ўтказиб, шулардан 378 тасида ғалаба қозонган. 154 ўйинда дуранг қайд этиб, 267 учрашувда ютқазган.

Киритилган ва ўтказиб юборилган голлари нисбати 1351:975.

Чемпионатдаги энг йирик ғалабаси – 10:0 (2006 йил, “Хоразм”).

Яна битта эътиборга молик учрашув, бу сермаҳсул ўйини – 10:3 (1996, “Косонсой”).

Энг йирик мағлубияти – 0:7 (2009, “Пахтакор”).

Манба: Металлург матбуот хизмати
Киритилди: 16:34, 24.08.2019.
Ўқилди: 1694 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.