Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Эктор Купер: «Кучли рақибларга қарши кучли ўйин кўрсатиб, ЖЧга чиқишимизга ишонаман»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сентябрь ойида ЖЧ-2022 саралаш босқичига киришади. Терма жамоамиз мазкур ўйинларга тайёргарлик учун йиғинни эртага — 28 август, чоршанба куни бошлайди. Бугун эса бош мураббий Эктор Купер иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда ЎФА терма жамоалар бўлими бошлиғи Азиз Ҳайдаров ҳам иштирок этди.

— Жаноб Купер, Ўзбекистонда фаолият бошлаганингизга 1 йил тўлди. Бу даврга қандай баҳо берасиз?
— Мен оптимистман. Мен бир йиллик иш фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилдим. Терма жамоаларда ҳамиша вақт билан боғлиқ муаммо бор. Ишлаш учун вақт кам, аммо натижа қайд этиш керак. Биринчи навбатда ўзинг ишлаётган мамлакат урф одатлари билан яхши таниш бўлишинг керак. Мен хурсандман. Ҳамиша ўз режаларим асосида ишлашга ҳаракат қиламан. Аммо барчага бирдек ёқиш қийин. Лекин шу кунгача бўлган вазиятдан, футболчиларнинг ишга бўлган муносабатидан мамнунман. Барча нарсадан қониқиш ҳосил қилмадим, аммо 1 йиллик фаолиятимга ижобий баҳо бераман. Мен оптимистик руҳда ишлашда давом этяпман. Керакли нарсаларга ўзгаришлар киритиб боряпман. Салбий нарсаларни гапиришни истамайман. Эртадан навбатдаги йиғинни бошлаймиз ва футболчилар билан келажакдаги режалар ҳақида гаплашиб оламиз. Хатолардан хулоса чиқариб, ғалаба қозонишни истайман. Барчага бирдек имкон беришга ҳаракат қиламан. Танлаган йўлим хатолигини сезсам, унга дарҳол ўзгартириш киритаман. Бу борада қайсар эмасман. Барча таклифларни тинглашга тайёрман.

— Жаноб Купер, сиз маълум вақт давомида Ўзбекистон чемпионатини кузатмадингиз. Бу ҳолат таркиб танлашда халал бермайдими?
— Ҳа, бу ҳақиқат. Аммо таътил олмасам ҳам бўлмасди. Шунинг учун Лига кубоги ўйинларини кузата олмадим. 25-26 июнь кунлари таътилга чиқиб, 3 август Тошкентга қайтдим. Лекин терма жамоада фақат мен ишламайман. Қандайдир Ўзбекистонда янги Месси чиқсаю, мен уни кўрмай қолган бўлсам, терма жамоага масъул шахслар менга бу ҳақда айтишади. Шунинг учун мен таътилим терма жамоадаги фаолиятимга салбий таъсир кўрсатади, деб ўйламайман.

— Бошқа ёшдаги терма жамоаларимиз турли мусобақаларда иштирок этишди. Улар қай тарзда кузатиб бордингиз?
— Биринчи навбатда, терма жамоа ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа олимпия терма жамоасидан озуқа олади. Аммо ёшроқ терма жамоаларга бўлган талаб бошқача. Масалан, 14 ёшли бола билан 18 ёшли йигитни терма жамоага тайёрлаш услуби турлича бўлади. Бош терма жамоа мураббийлари билан йиғилиш ўтказиб, улар билан маслаҳатлашаман. Аммо бошқа жамоалар мураббийлари ишига аралашмайман. Уларда эркинлик мавжуд. Битта нарсадан хотиржам бўлишингизни истайман. Барчамиз ишлаяпмиз. Шубҳа боришга ҳожат йўқ.

— Ўзбекистон терма жамоаси сиз ишлаётган бир йиллик муддат давомида аниқ ўйин услубига эга бўлиб, аниқ йўлга тушиб олдими?
— Барча терма жамоанинг ўз йўналиши бўлиши керак. Иш давомида турли жиҳатларни синаб кўрамиз. Бошида ишни кичик ўзгаришлардан бошладик. Ўйлашимча, ўз йўлимизни топиб олдик. Аммо бу ҳали тўлиқ натижа келтирмаётган бўлиши мумкин. 5 сентбрь куни бизни ўйин кутиб турибди, аммо фақатгина 2 сентябрь тўлиқ таркибда йиғиламиз. Шунга ўхшаш муаммолар бор. Терма жамоада мени қониқтирмаётган жиҳатлар бор. Улар устида ишлашда давом этамиз. Қотиб қолишимиз керак эмас.

— Сиз рақибдан келиб чиқиб тактика танлайсизми?
— Биринчи навбатда, бизни кутиб турган рақибга қараб, тактик жиҳатдан кичик ўзгартиришлар киритиш мумкин, аммо бу кичик ўзгариш майдонда катта ўзгаришга олиб келиши мумкин. Биз битта услубни ушлашимиз керак. Мен тактикани тез-тез ўзгартирадиган мураббий эмасман. Қисқа вақтда кескин ўзгартириш қилиш жиддий муаммога олиб келиши мумкин. Услубни доимий равишда ўзгартириб туриш — яхши ғоя эмас. Энг асосийси, футболчилар биз танлаган услуб бизга муваффақият келтириши мумкинлигига ишониши керак. Ҳозирча футболчилардан мамнунман.

— Ўнг қанот ярим ҳимоясида рақобат камдек. Аввалдан кузатиб борилган ишлар асосида қайси футболчилар якуний рўйхатдан ўрин олмади?
— Доимий рақобат бор. Биз ихтиёримизда бор футболчилар асосида таркиб тузишга мажбурмиз. Рақобат туфайли Ўзбекистон терма жамоаси таркиби ҳам ўзгариб бормоқда. Менинг вазифам шундай иборатки, ҳозирда ўз позициясида энг кучли бўлган футболчини майдонга тушириш.

— Ўзбекистон чемпионатида тўпурарлар сафида бораётган ҳужумчилар йиғинга чақирилмади.
— Мен шундай қарорга келдим. Барчанинг ўз диди бор. Ўз клубида яхши ўйнаётган футболчи термада ҳам яхши ўйнаб кетади дегани эмас. Баъзида эса бунинг акси бўлади. Ўз клуби сафида ўйнамаган бўлса ҳам, терма жамоада фойда келтириши мумкин. Бундай мисоллар жуда кўп. Балки, мен хато сўзлаётган бўлишим мумкин. Барча учун терма жамоа эшиклари ҳамиша очиқ. Келажакда таркибда кўп ўзгаришлар бўлиши мумкин. Мен сизга кўп мисоллар келтиришим мумкин. Аввал ишлаган жойларимда ҳам мамлакат чемпионатида тўпурар бўлган футболчини терма жамоага чақирмаганман. Статистика бизга маълумот беради, аммо биз фақат бунга суяниб қолишимиз керак эмас. Миллий чемпионат тўпурари терма жамоага ўйин мослашиб кета олмаслиги мумкин. Аммо кейинчалик у терма жамоага чақирилиши мумкин.

— Биз шу пайтгача жаҳон чемпионатига чиқа олмаганмиз. Боиси, Осиёда биздан кучли 4-5та терма жамоа бор. Булар — Япония, Жанубий Корея, Эрон, Саудия Арабистони, Австралия. ЖЧда чиқиш учун бу жамоаларга қарши ўйинларда уларнинг тактикасидан келиб чиқиб ўйин қурганимиз яхшидир?
— Яхши савол. Мураббийлар штаби билан қўлимиздан келган барча ишни қилишимиз керак. Вазиятга реал баҳо беришимиз керак. Австралия биздан кучлироқ бўлиши мумкин. Аммо уларга қарши ўйинларда майда деталларда улардан яхшироқ ўйнашимиз керак. Камроқ хато қилиб, кўпроқ югуриб, идеал ўйин намойиш қилишимиз лозим. Биз бирданига миллий чемпионатимизни кучайтириб қўя олмаймиз. Бор имкониятдан фойдаланиб, энг кучли жамоани шакллантиришимиз шарт. Бизда индивидуал жиҳатдан кучли футболчилар бўлмаслиги, аммо жамоавий ҳаракат жиҳатдан кучли бўла олишимиз керак. Ҳар қандай кучли жамога қарши ўйинда энг яхши ўйин кўрсата олишимиз керак. Биз оптимистмиз. Кучли рақибларга қарши кучли ўйин кўрсатиб, жаҳон чемпионатига чиқа оламиз. Терма жамоада энг асосийси 2та нарса муҳим. Жамоа сифатида бирга яшаш керак, бирга ҳаракат қилиши керак, бир-бирини қўллаб-қувватлаши керак. Иккинчидан, футболчилар муваффақиятга эришишга ишониши лозим.

— 5 сентябрь куни Фаластинга қарши ўйин сунъий майдонида бўлади деган хабар чиқди. Жамоа бунга тайёрми?
— Сунъий майдонда ўйнаш ҳеч бир футболчига ёқмайди. Биз 4-5та машғулотни сунъий қопламали майдонда ўтказиб, бундай шароитга мослашишиз керак.

— 9 сентябрь куни Ироқ билан ўйнаш фикри сиздан чиқдими?
— Буни ЎФА мутахассислари билан ҳал қилинади. Ироқ билан ҳозирги кунда биз учун оптимал вариант. Аргентина билан ўйнаш учун биз учун ҳали эрта.

— Ҳимоя чизиғимиз анчадан бери янгиланмай келмоқда. Янги номлар ҳақида гапирадиган бўлсак, "Насаф"да Умар Эшмуродов, "Пахтакор"да Шерзод Ахзамов, "Бунёдкор"да Дилшод Аҳмадалиев, бундан ташқари Кей-2лигасида ўйнаётган Рустам Ашурматов жамоаси мусобақада энг кам гол ўтказган ва Кей лигага чиқишга яқин турибди.
— Биз барчани кузатяпмиз. Аммо уларни баҳолаш услубимиз турлича бўлиши мумкин. Бу мураббийлар штабининг қарори. Бир футболчини терма жамоага чақириш учун бошқасидан воз кечишга тўғри келади. Рустам Ашурматов ҳақида гапирадиган бўлсам, кузатувларим натижасида ҳозирда ундан кучлироқ бўлган футболчи чақирилди. Шубҳасиз, сиз айтган футболчилар албатта йиғинга чақирилади.

Фурсатдан фойдаланиб, барчани оптимист бўлишга чақирмоқчиман. Масалан, Мисрнинг бундан 10-12 йил аввалги авлоди кучли бўлган, аммо улар жаҳон чемпионатига чиқа олмаган. Таркибида кучли футболчилар кўп дегани, ўша жамоа кучли дегани эмас.

— Азиз Ғаниев ва Санжар Шоаҳмедов қайси жиҳатлари учун терма жамоадан чақирув олди?
— Мен мураббий сифатида нимага эътибор қаратаман? Майдонда футболчи баъзи ишларни амалга оширадики, унинг бу жиҳати мураббий учун муҳим бўлиши мумкин. Азизнинг ўйиннинг ўқиши менга жуда ёқди. Санжар эса техник жиҳатдан кучли. Унга ҳам имконият бериш керак.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:11, 27.08.2019.
Ўқилди: 9362 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.