Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Шомуродов рус журналист нигоҳида

Баҳо:
+ | -1

Россиядаги таниқли Гол.ру нашри Элдор Шомуродов ҳақида каттагина мақолани эълон қилди. Биз уни сизлар учун илиндик.

Элдор Шомуродов РПЛ стартидаги чинакам кашфиётга айланган футболчи. У 7 та учрашувда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасини 5 бор ишғол қилишга муваффақ бўлганидан хабарингиз бор.

Унинг ўйинидаги ўсишни фақатгина «Ростов» мухлислари пайқашди десак, адашган бўламиз.
Футболчидаги прогрессни «ЦСКА» жамоаси сезган бўлса, «Галатасарой» клуби скаутлари унинг ўйинини майдонда кузатишга ҳам улгурди. Бундай жамаоларнинг эътиборида бўлиш ёқимли бироқ, Шомуродов ҳеч қаерга кетиш ҳақида ўйламаяпти. Бундан ташқари, унинг агенти футболчи Европадан таклиф тушсагина «Ростов»нит арк этиши мумкунлиги ҳақида расман баёнот берди ва Элдор жамоада узоқ муддат тўп тепиши аниқлашди.

Карпин аввалига ундан Жоккер сифатида фойдаланган еди

Шомуродовнинг жамоадан кетишига қаршилик кўрсатган Карпин уни РПЛдаги энг иқтидорли 3 та ёш футболчидан бири деб атади. Бундан ташқари мураббийи Шомуродовни тез-тез мақтаб туради:

«Мен учун унинг трансфер қиймати 50 миллион. Унда мавсум давомида 20 та гол киритиш учун имконият мавжуд. Элдор ҳозир ажойиб формада ва умид қиламанки, шу формани мавсум сўнггига қадар ушлаб қолади»

Элдорнинг ўйинидаги барқарорликда Капиннинг ҳизматлари улкан. Буни футболчининг ўзи ҳам интервьюларида кўп бор такидлаб ўтган.

«Карпин топ даражадаги мураббий. У ҳам тактик ҳам жисмонан етук футболчи бўлишимиз учун бор кучини ишга солмоқда. Унинг қўл осида мен яхшироқ ўйин намойиш эта бошладим. Назарий машғулотларда чоғида у бизга гранд клублар томонидан қўлланилаётган тактик услублар ҳақида тушунча бериб боради. У шу йўсинда бизни тезкор қарши ҳужумларда ва жамоавий ўйинни йўлга қўйишда асқотади.»

Карпин қўл остида тўп сургунига қадар ўзбек тамоман бошқача футболчи эди. Биринчидан у асосан қанот ҳужумида тўп сурарди. Тезкорлик ва дриблинг орқали футболчи қанотда ҳавф яратишга урунар эди. Иккинчидан эса, футболчи Карпиндан аввалги мураббийлар даврида жуда кам вақт майдонда бўлар, очиғИ унга у қадар ишонч билдиришмаган эди.Бундан ташқари, Элдор «Ростов»га келгунига қадар «Бунёдкор» сафидаги ўйинлари билан Ўзбекисонда анчагина танилиб қолган эди. Ўзбекистонда Элдорга осонроқ бўлган, сабаби у ерда ҳимоячилар ҳужумни эрта қарши олишмайди. Айнан шу факторлар сабабли футболчи жамоага янги келган чоғида мослашиб кетишга жуда қийналди.

Ўтган мавсумда у асосан  Сигурдарсоннинг ўрнига заҳирадан майдонга туша бошлади. Айнан ўша мавсумда Карпин ундаги тоза ҳужумчининг сифатларини илғади ва унинг кучли жиҳатларини билиб олди. Карпин  уни доиммо маҳсус вазифа билан майдонга тушира бошлади. Шомуродов ҳимояланаётган жамоанинг ўйинидан парокандалик пайдо бўлиши учун тўлиқ марказий ҳужумчига айлана бошлади. Айнан унинг меҳнатлари эвазига клуб «Спартак»ни иккинчи бўлимдаги голлар эвазига мағлуб этган бўлса, «Краснодар» билан дурангга эришди.

Янги мавсумда Карпин ҳаммасини бошидан кўриб чиқди ва Шомуродовни асосий таркиб ҳужумчисига айлантирди. Бундан ташқари, ўзбек футболчиси билан 5 йиллик шартнома ҳам тузилди. Очиғи футболчининг ўсиши учун терма жамоадаги муҳитнинг ҳам таъсири катта бўлди. Шомуродов терма жамоа сафида ўз устида тинимсиз ишлагани ва Эктор Купер томонидан марказий ҳужумда синалгани ўзининг ижобий таъсирини намоён қилди.


У Фирмино ва Игуаин сингари ҳужумчи, бироқ камчиликлар ҳам мавжуд

Дарҳақиқат қишда бўлиб ўтган қитъа чемпионаидаги ўйинлари фуболчи учун жуда ката мактаб вазифасини бажара бошлади. Айнан унинг 4 та учрашувда киритган 4 та голидан сўнг, «Ростов» жамоасида ҳам ўз ўрнига эга бўлиб олди.

Шу ўринда унинг тўпсиз ҳаракатланишини алоҳида қай этиб ўтиш лозим. Хатто футболни у қадар тушунмайдиган мухлис ҳам Шома томонидан тўп учун курашда қанча куч сарфланишини экран ортидан кўриб туради. У бу борада Фирминони эслатиб юборсада,  прессингда иштирок этишда бироз оқсамоқда.  Шундай бўлсада, тўп учун курашда унинг ҳизматлари ҳурматга лойиқ.
Унинг статистикаси ҳам кишини қувонтиради. Ҳозирда Элдор Россияда тўпни олиб қўйиш борасида энг кучли 3 та футболчидан бири саналади.
Шунингдек унда иккита ажойиб одат пайдо бўлмоқда. Улардан бири ҳужум чоғида ўзи билан бир ҳимоячини қанотга олиб кетиб бош зона ҳосил қилиш бўлса, иккинчиси у плеймейкерлар тўп суриши керак бўлган нуқталарда тўпни эггалаб олиши билан ҳужумни янада ўткирроқ бўлишини таъминлашни ўзлаштириб бормоқда.

Ўтган мавсумда футболчининг майдондаги вазифаси умуман бошқача эди. У кўпроқ «симёғоч» ролини ижро этар, тўп учун 2-қаватда курашларда иштирок этар, асосан тўп учун югуриш билан вақт ўтказар эди. 

Эндиликда унинг жамоадаги роли ҳам ўзгарди. У тўп билан кўпроқ муомилада бўлмоқда ва асосан жарима майдончаси ташқарисда ҳаракатланмоқда.  Бундан ташқари у ҳужумчи сифатида бош зоналарни қидириб топишни ҳам ажойиб тарзда уддаламоқда.  Унинг Урал дарвозасига киритган голи сўзларимизга исбот бўла олади.

 

Гол киритилган вазиятни томоша қилган бўлсангиз, унда чинакам Игуаинга ҳос ҳужумчилик маҳоратини дарров пайқайсиз.

Футболчи ўз кумирлари сифатида Фернандо Торрес ва Дрогбани тан олади. Шомуров билан Торрес фақатгина тезлик бобида ўхшаш бўлса, Дрогба билан кўплаб ўхшашликлар мавжуд. У тўпсиз ўйнашда ва вазиятлар яратиш бобида фил суяги юрти футболчисини эслатиб юборади.

Валера Полевиков

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:01, 28.08.2019.
Ўқилди: 14674 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.