Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Ўзбекистон рамзий терма жамоаси (Ҳамма даврларнинг энг кучли футболчилари)

Баҳо:
+2 | -

Дарҳақиқат, Ўзбекситон терма жамоаси ҳам қарийб 30 йиллик тарихга эга. Бу йиллар давомида кўтарилишлардан тортиб, пастга шўнғишлар ҳам кузатилди. Бу йиллар давомида терма жамаомиз шарафини ҳимоя қилган футболчиларни ёдга олиш мақсадида сайтимиз ҳодимлари билан рамзий терма жамоа тузишга қарор қилдик.

Дарвозабон : Игнатий Нестеров

Мана бир неча йиллардан бери терма жамоамиз дарвозасини ишонч билан қўриқлаб келаётган Нестеров сўзсиз футболимиз тарихидаги энг номдор ва ишончли кипперлардан бири сифатида тарихда қолади.

Ҳимоячилар

Виталий Денисов

Ўз фаолиятини Россия ва Украинада ўтказган қанот ярим ҳимоячимиз чинакам жангчи эди. Унинг кўзларида ёниб турган ўт, мухлисларни янада руҳлантирар, рақиблар унинг қанотидан ўйланиб ҳужумга ўтишларига тўғри келар эди. Афсуски, Денисов ҳозирда терма жамоага чақирилмаяпти, лекин унинг термамиз учун майдонда тер тўканини мухслислар унутганича йўқ.

Саҳоб Жўраев

«Бунёдкор» жамоасидаги ўйинлари билан терма жамоага чақирув олган Саҳоб Жўраевни кўпчилик унутмаган бўлса, керак.
Ўз даврида Саҳоб юртимизнинг энг кучли қанот ҳимоячиларидан бири эди. Унинг қанотдаги чаққон ҳаракатлари, ҳужумкорлиги терма жамоамиз учун ҳам фойдали эди. Минг афсуски, Саҳоб Жўраев юқори формада узоқ муддат ўйнай олмади. Шундай бўлсада, мухлислар уни тез-тез хотирлаб туришлари аниқ.

Андрей Фёдоров

«Нефтчи» таркибида ўзининг гуллаган даврларини ўтказган ҳимоячи ўз вақтида Осиёдаги энг кучли марказий ҳимоячилардан бири сифатида қайд этилар эди. Ҳозирда мураббий сифатида иш олиб бораётган қаҳрамонимиз ўз имиджини бироз тушириб қўйган бўлсада, унинг ўйинлари кўпчиликнинг ёдидан кўтарилганича йўқ.

Бахтиёр Ашурматов

Бу позицияга бир йўла икки футболчи даъвогарлик қилган бўлсада, биз уни Бахтиёр Ашурматовга лойиқ кўрдик. Тўп учун курашларда ўзини аямайдиган собиқ футболчи мухлисларнинг ёдида ишончли ўйинлари билан қолган бўлса, ажаб эмас. Шуниндек Анзур Исмоилов ва Асрор Алиқулов ҳам термамиз учун кўп меҳнати сингган футболчилар бўлсада, биз айнан Ашурматовни танладик.

Ярим ҳимоячилар

Одил Аҳмедов

Бу футболчи ҳақида сўз борар экан, унинг сўнгги йилларда термамизнинг ҳалоскори деб атасак, адашамаган бўламиз. Одил терма жамоа учун жуда муҳим голларни киритади ва керакли сонияларда маъсулиятни ўз бўйнига олиб, миллат жамоасини ортидан етаклай олади.

Сервер Жепаров

Бу исмни бироз унутган бўлсангиз керак?! Бундан 10 йил муққадам бу йигитсиз терма жамоамизнинг ярим ҳимоясини тасаввур қилиб бўлмас, терма жамоамизнинг ҳар бир ҳужуми айнан шу футболчи томонидан бошланар эди. Осиёнинг икки кара энг яхши футболчиси сифатида футболимиз тарихидан жой олган йигит бу рамзий терма жамоага лойиқлиги борасида ҳеч кимда шубҳа бўлмаса керак.

«Вақт олий ҳакам» деганларидек, Жепаров ўз вақтида терма жамоадаги ўрнини ёш футболчиларга бўшатиб беришга қарор қилди. Умид қиламизки, унинг ўрнини эгаллайдиган футболчиларимиз бу позицияда ундан аввал кимлар ўйнаганини ёдидан чиқаришмайди.

Миржалол Қосимов (Жамоа сардори)

Ўзбек футболининг ҳамма замонлардаги энг кучли футболчиси! Бу инсонга бундан ортиқ таърифни бериб бўлмайди.

Ҳужумчилар

Максим Шатскиҳ

«Динамо Киев» сафида Мадриднинг «Реал» дарвозасини ишғол қилган Ватандошимиз Осиёда ҳам миллионлаб мухлисларнинг қалбидан жой эгаллагани ҳеч кимга сир эмас. Макс терма жамоамизнинг шаънини  дунё ареналарида мунособ ҳимоя қилган футболчиларимиз орасида пешқадамлардан саналади.

Александр Гейнриҳ

Мухлисларнинг ёқимтойи бу рўйҳатдан жой олишга ҳақли. Тўғри, у ваъда қилганидек, терма жамоани Мундиалга олиб чиқа олмади, бироқ унинг бу мақсад йўлида қанчалар катта меҳнат қилганини ҳаммамиз кўрганмиз. Саша сўзсиз бу таркибда бўлишга ҳақли

Элдор Шомуродов

Элдорнинг ўйинларига кўз тегиб қолишидан чўчиб уни таркибга қўшиш борасида роса бош қотирдик. Шундай бўлсада, ушбу рўйхатга қўшдик. Купер ва Карпин томонидан қайта кашф этилган футболчимиз ўсиб бормоқда. Умид қиламизки, Шомуродов ўз устида ишлашдан тўхтаб қолмайди ва келажакда терма жамоамизни ЖЧга олиб чиқа оладиган даражадаги етакчи футболчига айланади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:07, 28.08.2019.
Ўқилди: 10765 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.